Докторантура ва мустақил тадқиқотчилар

Докторантура ва мустақил тадқиқотчилар

Олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларига кирувчи талабгорларга қўйиладиган талаблар

Таянч докторантурага ва докторантурага қабул қилиш ОТМ ёки ИТМлари ташкил этадиган қабул комиссиялар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда танлов асосида амалга оширилади.

Таянч докторантурада ўқишга талабгорларни танлаб олиш кириш имтиҳонлари натижаларига кўра, докторантурага эса - суҳбат натижаларига кўра амалга оширилади.
Мустақил изланувчилик институтига расмийлаштириш суҳбат натижаларига кўра амалга оширилади.

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун таянч докторантурага кирувчи ёки мустақил изланувчи сифатида расмийлаштирилувчи шахслар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
магистр даражаси ёки клиник ординатура (тиббиёт фанлари учун),ёки олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги дипломга эга бўлиш;
фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган муайян илмий натижаларга, шу жумладан, илмий журналлар ва нашрларда чоп этилган камида битта илмий мақолага ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарларда, тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлиш;
Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчиликка икки йилдан кам бўлмаган илмий-педагогик стажга ёки аниқ илмий ютуққа (ихтирога патент ёки муаллифлик гувоҳномаси) эга бўлган шахслар расмийлаштирилади.

Таянч докторантурада ўқишга талабгорлар ОТМ ёки ИТМга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  • ариза;
  • қисқача биографик маълумотнома;
  • меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
  • олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки клиник ординатурани тугатганлик (тиббиёт фанлари учун), олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
  • нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.

Докторантурага қуйидагиларга эга бўлганлар қабул қилинади:

  • Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун докторантурага кирувчи ёки мустақил изланувчи сифатида расмийлаштирилувчи шахслар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
  • фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган хорижий мамлакатларда олинган илмий даражалар;
  • фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олгандан сўнг муҳим илмий ютуқларга эришиш, шу жумладан, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда чоп этилган камида учта илмий мақолага ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлиш.

Докторантурада ўқишга талабгорлар ОТМ ёки ИТМга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  • ариза;
  • қисқача биографик маълумотнома;
  • меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
  • олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;
  • тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси;
  • нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.

Мустақил изланувчиликка талабгор қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан ОТМ ёки ИТМга мурожаат қилади:

  • қисқача биографик маълумотнома;
  • фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун магистрлик ёки клиник ординатура (тиббиёт фанлари учун) ёки олий маълумот (мутахассислик дастури бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
  • меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
  • илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси;
  • фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси;
  • иш жойидан тавсифнома.

Ёш олимлар фаолияти ҳақида
Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari