Илмий фаолият

Илмий фаолият

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТЛАР, ИННОВАЦИЯЛАР ВА ИЛМИЙ ПЕДАГОГИК КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ЮЗАСИДАН АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР

 

Ҳозирги кунда университетда 1279 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият юритмоқда, улардан 501 нафари фан номзоди (PhD), 249 нафари фан докторларидир. Университетда 11 та ихтисослашган Кенгашлар фаолият юритмоқда. Сўнги 3 йилда жами 313 ҳимоялар ўтказилиб, улардан 242 та фалсафа доктори (PhD) ва 71 та фан докторлик (DSc) диссертациялари ҳимоя қилинди. Университет профессор-ўқитувчилари ва докторантларидан 2017 йилда 42 нафари, 2018 йилда 74 нафари, 2019 йилда 89 нафари ҳимоя қилди (ҳимоялар сони 2017 йилга нисбатан 2,1 баробарига ошди). Шунингдек,  университетнинг илмий салоҳияти 58,6 % (2017 йилга нисбатан 5,5 % ошди) ташкил этмоқда.

Университетда  85 та ихтисосликда 206 нафар таянч докторант ва 12 нафар докторант таҳсил олмоқда. 2020 йил учун 85 та ихтисослик бўйича 135 нафар таянч докторантура ва 7 та ихтисослик бўйича 7 нафар докторантурага (қабул квотаси 2019 йилга нисбатан 35 % ошди) қабул қилинди.

Университетда иқтидорли ёшларни илмий-тадқиқот фаолиятига кенг жалб этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тармоқ институтлари билан ҳамкорликда  магистрантларнинг амалиёти ЎзРФА тизимида ўтказилиши йўлга қўйилиб, 188 нафар магистрантларга Фанлар академиясидан илмий раҳбарлари ва маслаҳатчилари тайинланди.

Хорижий ОТМларда ҳимоя қилган, фаолият кўрсатган 12 нафар (АҚШ, Франция, Германия, Австралия, Нидерландия, Хитой, Жанубий Корея,Малайзия) ватандошлар ишга қабул қилинди.

Профессор-ўқитувчилар ва ходимларнинг 34 нафари, докторантлардан 26 нафари, магистрантлардан 21 нафари, бакалаврлардан 24 нафари чет эл ОТМларда малака ошириш ва илмий стажировкаларда бўлди. Жами: 105 нафар (2018 й. 65 нафар, ўсиш 62%).

16 нафар ўқитувчи ва ходимлар Буюк Британия, Франция, Германия, Италия ва Япониянинг етакчи университетларига докторантурага (PhD) ўқишга юборилди.

Университет битирувчиларидан 38 нафари ҳозирги кунда хорижнинг етакчи ОТМларида (АҚШ, Швейцария, Япония, Польша, Германия, Россия) магистратурада таълим олмоқда.

М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети билан қўшма таълим дастури доирасида “Психология (ижтимоий психология)”, “Сунъий интеллект” магистратурага қабул амалга оширилди.

Эрасмус + дастури доирасидаги DSinGIS: Геоинформатика соҳасида докторантлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

4 (2018 йил 2) та патент, Ахборот-коммуникация технологияларига оид дастурлар ва электрон маълумотлар базалари учун – 17 (2018 йил 13) та гувоҳнома, 15 (2018 йил 6) та муаллифлик гувоҳномалари олинди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги билан ҳамкорликда Технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш маркази ташкил этилди.

Scopus илмий техник базасидаги импакт факторли журналарда 136 (2018 йилда 82) та, ОАК рўйхатидаги журналларда 411 (2018 йилда 328) та мақолалар чоп этилди. Республикамиз олимларининг илмий нашрларига 74 минг иқтибосликлар берилган бўлса, шулардан 22 минги (31%) ЎзМУ профессор-ўқитувчиларининг илмий нашрларига берилган иқтибосликларни ташкил этади.

16 (2018 йил 6) та республика миқиёсида, 7 (2018 йил 5) та халқаро миқиёсда анжуманлар ўтказилди.

10 млрд. сўмлик 94 та илмий-инновацион лойиҳа ҳамда 584 минг. долларлик 10 та халқаро лойиҳалар амалга оширилмоқда.


Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
15500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari