Суғурта тизимини модернизациялаш замон талаби


Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Иқтисодиёт “Миллий иқтисодиётда суғурта тизимини модернизациялашнинг устувор йўналишлари” мавзуида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» ги ПФ-5635-сон Фармони ижросини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг “Инвестицион лойиҳа рискларини таҳлил қилиш ва баҳолаш услубиётини халқаро андозалар асосида такомиллаштириш йўллари” мавзусидаги амалий илмий грантининг оралиқ илмий-тадқиқот натижаларини апробация қилиш мақсадида ўтказилган ушбу конференцияни Ўзбекистон Миллий университети проректори Расул Рахмонов кириш сўзи билан очиб берди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатори Одилжон Иминов, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Шароф Ражаббаев ҳамда Хитой Халқ Республикасининг St. Joseph‘s Anglo-Chinese School раҳбари Mr. Poon Wing Keung табрик нутқи сўзлади.

Конференцияда мамлакат суғурта тизимининг ўрни ҳамда суғурта компанияларининг институционал инвестор сифатидаги фаолиятларини ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган маърузалар билан Молия вазирлиги Суғурта назорати Давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари Умиджон Нурматов, “Кафолат суғурта компанияси” АЖ Бошқаруви раиси Саидолим Насретдинов, Ўзбекистон Миллий университети “Макроиқтисодиёт” кафедраси мудири, и.ф.д. профессор Абдурахим Вахабов, Ўзбекисон Миллий университети “Эконометрика ва иқтисодий моделлаштириш” кафедраси мудири, ф.-м.ф.н., доц. Шахноза Насретдинова ва иқтисодчи олимлар, суғурта, молия соҳасининг етакчи ходимлари ва мутахассислари, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, илмий-тадқиқот марказларининг етакчи илмий ходимлари ҳамда тадқиқотчилар қатнашди.

Конференция иши жараёнида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлашда иқтисодиётга жалб қилинаётган тўғридан-тўғри инвестициялар самарадорлигини ошириш ва рискларни бошқаришда мамлакат суғурта тизимининг ўрни ҳамда суғурта компанияларининг институционал инвестор сифатидаги фаолиятларини ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган тизимли илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.

Н. Нурмухамедова,
 “Эконометрика ва иқтисодий моделлаштириш” кафедраси

доценти
Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari