“АҲОЛИНИНГ ТУРЛИ ГУРУҲЛАРИ БИЛАН ИЖТИМОИЙ ИШ АМАЛИЁТИ” НОМИДАГИ РЕСПУБЛИКА КОНФЕРЕНЦИЯСИ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 133-сонли Фармойиши билан тасдиқланган  Ўзбекистон Республикасида 2019 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси тўғрисида”ги 133-ф-сонли Фармойиши ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 28 февралдаги 205-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети “Ижтимоий иш” кафедраси, “Оила” илмий-амалий тадқиқотлар маркази ва Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази билан ҳамкорликда ОТФ 1-100 “Имконияти чекланган болалар социомаданий мослашув тизимини такомиллаштиришнинг илмий-методик асослари” лойиҳаси доирасида “Аҳолининг турли гуруҳлари билан ижтимоий иш амалиёти” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди. 

Конференцияда “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари, сенатор Дилором Тошмухамедова, Қирғизистон Республикаси Ўш давлат университети “Ижтимоий иш” кафедраси ҳамда республикамизда “Ижтимоий иш” йўналиши мавжуд бўлган олий ўқув юртларидан келган ўқитувчи ва талабалар иштирок этди.

Конференция илмий-амалий тавсифга эга бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ўқув юртларида ижтимоий ишни ўқитиш, давлат бошқаруви, ташкилоти, идоралари, муассасалари, ҳамда ижтимоий, маданий-маърифий жараёнларда ижтимоий иш фаолиятининг илмий асосланган йўналишларини ишлаб чиқишни асосий мақсад қилиб қўяди. 

Раҳмонали ТУРСУНОВ,
Ижтимоий фанлар факультети декани ўринбосари

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari