Полшалик профессор ЎзМУда маъруза қилди


Сўнгги йилларда мамлакатимизда олий таълимни ривожлантириш, таълим фаолиятига илғор педагогик технологияларни жорий этиш, кадрларни тайёрлаш сифатини ошириш, таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришни интеграция қилишнинг таъсирчан механизмларини яратишга йўналтирилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, таълим хизматларининг замонавий ривожланиш тенденцияси тармоққа хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари илғор тажрибасини янада жорий этиш, улар билан яқин шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, таълим соҳасига чет эл инвестицияларини жалб этиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш зарурати мавжудлигидан далолат бермоқда.

Иқтисодиёт тармоқлари учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ва Полша давлати ўртасида таълим соҳасида ўзаро кенг кўламли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Полшанинг нуфузли университет профессорларидан иборат делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. 

 Математика факультети “Математик анализ” кафедраси ташаббуси билан Вармин-Мазур (Полша) университети профессори Марек Голасински “Грассман ва Стийфел кўпхилликлари” мавзуида маъруза қилди. Бу маърузада университет ўқитувчи ва талабалари ҳам иштирок этиб, маъруза юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari