Ўзбекистон-Франция дўстлик жамияти: "Бугуннинг адабиёти".




Биз ахборот асрида,  ахборот технологиялари тобора ривожланиб бораётган даврда яшар эканмиз,  тараққиётнинг муҳим омилларидан бири бўлган китобхонликка эътиборнинг долзарблигини доимо ҳис қилишимиз,  китоб мутолааси бўйича ислоҳотларни ҳар биримиз,  илк навбатда,  жамиятнинг муҳим бўғини бўлган оиладан бошлашимиз керак.  



Миллий адабиётимизни равнақ топтириш,  буюк аждодларимизнинг бой меросини асраб-авайлаш,  китобхонлик маданиятини юксалтиришга қаратилаётган доимий эътибор халқимиз тафаккурини янада бойитиш,  ёшларни билимли,  соғлом фикрли,  маънавиятли инсонлар этиб вояга йетказишдаги муҳим омиллардан биридир.  Президентимиз Шавкат Мирзиёйевнинг 2017-йил 12-январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш,  китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши бу борадаги ишларни янги босқичда давом эттиришда муҳим дастур бўлмоқда.  Халқимизнинг,  хусусан,  ёшларимизнинг китобхонлик маданиятини юксалтиришда бу дастурнинг ўрни,  аҳамияти йилдан йилга ошиб бормоқда. 



     Хусусан,  2019-йил 23-апрел куни мамлакат Ўзбекистон-Франция дўстлик жамияти томонидан "Китоб улаш" аксияси доирасида ўтказилган "Бугуннинг адабиёти" мавзусидаги адабий-маърифий тадбиримизнинг очилишида,    ЎзМУ катта ўқитувчиси,  таржимон Ҳафиза Қўчқарова,  "Ўзбекистон-Франсия" дўстлик жамияти ижрочи директори,  франсуз филологияси кафедра мудири Раҳима Ширинова,  Жаҳон адабиёти кафедраси мудири Саодат Камилова мамлакатимизда ёшларни юксак маънавий-ахлоқий руҳда тарбиялаш,  уларнинг интеллектуал эхтиёжларини қондириш,  ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда китобнинг ўрни ва аҳамиятини янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани,  бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар юксак самаралар бераётганини таъкидлаб ўтишди.   



     Ушбу тадбир давра суҳбати тариқасида олиб борилди.  Ҳафиза Қўчқарова  томонидан тақдим қилинган немис ёзувчиси Даниел Глаттайернинг "Шимол шамоли шашти",  Элке Ҳайденрайхнинг "Азалий ишқ",  Франс Ҳолернинг "Сайр сайқали" китобларининг мазмуни билан залда йиғилганлар яқиндан танишдилар ва ушбу асарлар китобхонларда катта қизиқиш уйғотди.   Асар таржимони ва китобхонлар ўртасида ушбу асарлар тўғрисида қизғин суҳбат бўлиб ўтди.  Француз филологияси кафедра мудири Раҳима Ширинова томонидан "Ёш таржимонлар тўгараги"нинг ташкил этилганлиги ва бунга талабаларнинг кенг миқиёсида жалб қилинганлиги таъкидланди.  Раҳима Ширинова томонидан таржима қилинган франсуз ёзувчиси Ле Клезионинг "Катта ҳаёт",  франсуз филологияси кафедраси талабаси Алижон Орипов томонидан таржима қилинган белгиялик ёзувчи Кристиан Лознинг "Нима бўлганда ҳам" асарлари тақдим қилинди.  Бундан ташқари ижодкор талабаларнинг  шеърлари,  Алижон Ориповнинг "Вақт қайтмайди,  ортга қарама",  Ҳуснора Суюнованинг "Бахт" ва "Ҳаёллар" каби шеърлари ўқиб эшиттирилди.  Тадбирдан ҳар бир китобхон ўз қалб тарбияси учун йетарлича сабоқ олди.  


    Хулоса қилиб айтганда,  юртимизда сўнгги йилларда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш борасида жиддий ўзгариш ва интилишлар юзага келиб,  жамият маънавий ҳаётининг янгиланиши ва яхшиланишига имкон яратиб бермоқда.  Бу борадаги ҳар бир фаолият ҳамиша долзарб ва давомли бўлиб қолади.  

Рахима Ширинова, 
ЎзМУ профессори 

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari