Университетимиз спортда ҳам биринчи!

Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги, Республика енгил атлетика федерацияси ва Ўзбекистон “Баркамол авлод”  жисмоний тарбия ва спорт жамияти  кенгаши томонидан Олий таълим муассасалари ўртасида енгил атлетика бўйича Тошкент шаҳар биринчилиги ташкил этилди.  Бу мусобақа “Универсиада-2019” Республика  финал босқичига йўлланма бериши сабаб кутилганидек қизиқарли ўтди. 



Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Таэквондо ва спорт фаолияти факультети талабалари Шохсанам Азамова 800 метрга югуришда 1-ўрин, 1500м масофада 2-ўрин, Ғиёс Зикруллаев уч хатлаб сакрашда фахрли 1-ўрин, 100 метрга югуришда 3-ўрин, Бердиёр Дехқонов 400 метрга югуришда 2-ўринни қўлга киритган бўлса,  эстафетали югуришда Ғ.Зикруллаев. Ф.Хўжаниёзов. Б.Дехқонов. Ш. Азамова 2-ўринни қўлга киритди.

        Шунингдек Тарих факультети талабаси Р.Орзиев узунликка сакраш бўйича фахрли 1-ўрин, География факультети талабаси В.Буров 110 метрга тўсиқлар оша югуришда фахрли 1-ўрин, Д.Крюков 800 метр масофада 2-ўрин, Ж.Алимов 1500 метр масофада 2-ўрин, Г.Масобирова 400 метр масофада 2-ўрин, Журналистика факультети талабаси М.Валижонова 800 м масофада 2-ўрин, Хорижий филология факультети талабаси И.Серебрякова 400 метр масофада 3-ўринни эгаллади. Хорижий филология факультети талабаси Н.Ҳайдарова узунликка сакраш бўйича 3-ўрин, Физика факультети талабаси К.Каландаров ядро улоқтириш бўйича 2-ўринни қўлга киритди.



Бўлиб ўтган мусобақада университетимиз енгил атлетика жамоаси умумжамоа ҳисобида 435 очко йиғиб, фахрли биринчи ўринни эгаллади. Ғолиб ва совриндор спортчиларимиз келгусида Республика босқичида иштирок этиб, Тошкент шаҳри жамоаси шарафини ҳимоя қилади. 

ЎзМУ Матбуот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari