“Касбий ривожланиш маркази”нинг очилиши


2019 йил 9 январда ЎзМУ Хорижий филология факультетида Британия Кенгашининг қўллаб-қувватлаши асосида ташкил этилган “Касбий ривожланиш маркази”нинг очилиш тадбири Инглиз филологияси кафедраси томонидан ўтказилди. 

Тадбирда гуманитар ва табиий йўналишлари бўйича чет тиллар кафедраси ўқитувчилари, қиёсий тилшунослик кафедраси ўқитувчилари, факультет деканлари, Тошкент шаҳридаги ўрта таълим мактаблари жумладан, Сехриё хусусий мактаби, 243, 105, 169, 249 мактаб, академик лицей  - ЖИДУ академик лицейи, ЎзМУ қошидаги С.Сирожиддинов номидаги академик лицей,  ва ЎзМУ таркибида очилган Ўзбек-Исроил қўшма факультети инглиз тили ўқитувчилари, шунингдек ЎзДЖТУ профессор-ўқитувчилари қатнашдилар. Британия Кенгаши вакили Саида Иргашева ҳам тадбирда иштирок этди. Тадбирни факультет декани И.А. Жўраева очиб берди. 

Инглиз филологияси кафедраси мудири Ж.Ш. Джумабаева марказ хақида умумий маълумот бериб, режалаштирилган тадбирлар билан иштирокчиларни таништирди. Ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар хақида барча  ўқитувчилар ўз фикр ва мулохазалари билан ўртоқлашдилар.


Британия Кенгаши вакили Саида Иргашева марказ фаолиятини юргизиш хақида фойдали маслаҳатлар берди. Ўқитувчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди. Тадбир баҳс-мунозарага бой ва мазмунли ўтди. Тадбир сўнгида бир пиёла чой устида ҳамкор ташкилот вакиллари келгусида ўтказиладиган тадбирларни муҳокама қилишди ҳамда доимий ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олишди.

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari