ЧОРСУ - ГУМБАЗЛИ БОЗОР




Ха,  мана-мана,  патирларнинг ширмойи бизда,  келинг,  опа,  адашмайсиз. 
- Қайноқнинг " дода"си  бизда.  Кеп қолинг,  об қолинг! 
- Опа,  келинг манави олмадан бир татиб кўринг! 

Қай мавсумда келсангиз ҳам доим гавжум ва сершовқин Шарқ бозорлари кўз олдингизга келган бўлса,  не ажаб.  Сотувчиларнинг бири олиб,  бири қўйиб,  " об қолинг-у кеб қолинг" дан,  харидорлар эса "сал тушинг,  ака"дан бўшамайди.  Сайёҳлар кирмасдан,  кўрмасдан кетмайдиган масканлар ҳам айниқса бозорлардир.  Нафақат харид,  балки маҳсулотларни томоша қилиб ҳам ўша ҳудуд маданияти билан танишиш мумкин. 



Тошкенти азимнинг Чорсу бозорига келсангиз ҳам кўплаб сайёҳларни кўришингиз шубҳасиз.  Боиси нафақат бозордаги миллий буюмлар-у турли ноз-неъматлар,  балки,  тарихий экани ҳам кўпчиликни ўзига жалб этади.  Топономияга мурожаат қиладиган бўлсак, тарихда мазкур бозор “Жўба”,  “Регистон”,  “Ески Жўба” номлари билан маълум,  йириклиги билан анчагина машҳур бўлган. 



Бозорнинг қурилиш дизайнида яққол эътиборни тортадиган жиҳат ундаги шарқона мовий гумбаздир.  “Чорсу” дейилишининг сабаби ҳам шундан,  яъни “гумбазли бозор” деган маънода қўлланади.  Тарихий манбаларда эса унда тўрт эмас,  беш,  олти,  ундан ҳам кўпроқ йўллар кесишган жой экани ҳақида маълумотлар келади.  ХВ аср манбаларида ёзилишича,  “…Бозорнинг дўкон-расталари Чорсудаги қандолатпазлик дўконигача давом этади. 



Рамазон оуйида бу йерда кечаси ҳам бозор бўлади,  ўйин-кулги қилинади”.  Ҳақиқатдан ҳам қадимдан бозорлар фақатгина савдо ҳудуди бўлибгина қолмасдан,  турли кўнгилочар масканларни ўз ичига олган,  хатто қўғирчоқ ўйинлари ҳам ўтқазилган.  


Хуллас,  “Фаранг-у Африқода қандайлиги” билмадигу,  лекин шарқда бозорлар катта ва алоҳида аҳамият касб этган.  Ҳозир ҳам “Чорсу” файзини,  гавжумлигини йўқотмаган.  Бозордан харид қилишнинг ҳам гашти ўзгача-да,  нима дедингиз?! 


ЎзМУ журналистика факултети 4-босқич
 талабаси Султонпошшо Сотиболдиева
Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari