Учрашувлар

РЕСПУБЛИКА “МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ” ОЛИМЛАР КЛУБИ СИРДАРЁДА
РЕСПУБЛИКА “МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ” ОЛИМЛАР КЛУБИ СИРДАРЁДА
19.03.2019

Президентимизнинг 2018 йил 7 декабрдаги маьрузаси, 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида, колаверса, 2019 йил 19 февралда Сирдарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириклар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 18 март куни Республика “Маънавият ва маърифат” маркази Олимлар клуби ташаббуси билан ЎзМУ ва ТДИУ профессор-ўқитувчилари “Қучоқ очиб халқ ичига борайлик” шиори остида Сирдарё вилояти аҳолиси, ёшлари билан учрашувлар, суҳбатлар ўтказилди. Суҳбатлар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаати, унда қўйилган масалалар ва уларнинг ҳаётга амалга татбиқ қилинаётганлиги юзасидан кечди. Бу мулоқотларда Миллий университетимиздан Ёшлар билан ишлаш ва маънавият ишлари бўйича проректори Нажмиддин Қодиров бошчилигидаги ўн нафардан зиёд профессор – ўқитувчилар ҳам   фаол қатнашдилар.

Батафсил Учрашувлар
Депутат ва талабалар учрашуви
Депутат ва талабалар учрашуви
18.03.2019

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети 12-сонли талабалар турар жойида “Кафедра куни” доирасида “Қабул қилинаётган ҳар бир қонун, қарор инсон манфаати, унинг бахту саодати учундир” мавзуида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси  Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг аъзоси Фахриддин Холбоев иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Батафсил Учрашувлар
Депутат ва ёшлар учрашуви
Депутат ва ёшлар учрашуви
11.03.2019

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ОлийМажлис Қонунчилик палатаси билан ҳамкорликда“Ислоҳотлар ва ёшлар” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раҳбари  ўринбосари Акмал Раҳмонов, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори  Нажмиддин Қодиров, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи  Аброр Хидиров ҳамда университет ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.

Батафсил Учрашувлар
" Ректор билан мулоқот"
11.12.2018

Мирзо Улуғбек  номидаги Ўзбекистон Миллий  университети  фаоллар  залида ўтказилган учрашув мана шундай ном олди.  Университет  ректори  ва   магистратура босқичида  изланиш олиб бораётган талабалар ўртасида расмиятчиликдан ҳоли,  юзма-юз , очиқ  мулоқотнинг ташкил  этилиши  факултетлар кесимида амалга оширилмоқда.  Бугун бу  учрашувга "Геология ва геоинформацион тизимлар"  ҳамда "География ва  табиий  ресурслар " факултетларида  1- ва 2- босқичда таҳсил олаётган 80 га яқин магистрлар  жалб қилинди.  

Батафсил Учрашувлар
ЎзМУ ректори талабалар билан суҳбат ўтказмоқда
ЎзМУ ректори талабалар билан суҳбат ўтказмоқда
10.12.2018

ЎзМУ ректорининг бошланган ҳафта иш графигида ОТМнинг хар бир факультети магистрантлари билан бевосита мулоқоти режалаштирилган. Бугун мулоқот Биология факультети магистрантлари билан бўлиб ўтди. Мулоқот давомида бугунги таълим сифати масаласи, ўқитиш тизимидаги муаммолар, камчиликлар, уларнинг ечими хусусида фикр алмашилди. Ректор мулоқот жараёнида кўпроқ ёшларни эшитди.

Батафсил Учрашувлар
Асрга татигулик умр ёҳуд Чингиз Айтматов
Асрга татигулик умр ёҳуд Чингиз Айтматов
30.11.2018

ЎзМУ ва Ёзувчилар уюшмаси биргаликда 
атоқли адиб Чингиз Айтматовнинг таввалуди муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.  Мазкур учрашувга айтматовшунос олимлар,  газета ва журналларнинг муҳаррирлари,  адабиётшунослар,  университетнинг ўқитувчилари,  ташкилот ва муассасаларининг вакиллари ҳамда талаба ёшлар иштирок этмоқда.  

Батафсил Учрашувлар
Америка овози” телерадиоси журналисти Навбаҳор Имомова билан ижодий учрашув
Америка овози” телерадиоси журналисти Навбаҳор Имомова билан ижодий учрашув
29.11.2018

Ушбу маҳорат мактабларида журналистика ва коммуникация йўналишидаги таълимнинг долзарб масалаларини ўрганиш, глобал Интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш, касбий махоратни ошириш, Ўзбекистон ва хориж ОАВ

Батафсил Учрашувлар
Мактаб ўқувчиларининг таассуротлари бир олам
Мактаб ўқувчиларининг таассуротлари бир олам
29.10.2018

Ёшликда олинган билим – тошга ўйиб ёзилган каби мустаҳкам бўлади, деган ҳикмат замирида улкан маъно мужассам. Бугун мактаб партасида таълим-тарбия олаётган болаларнинг бир қисми эртага турли касб-ҳунарларни эгалласа, илмга интилган иқтидорли, истеъдодли ёшлар олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттирадилар

Батафсил Учрашувлар
Яна бир Нобель мукофоти совриндори - туркиялик Азиз Санжар Ўзбекистонда
Яна бир Нобель мукофоти совриндори - туркиялик Азиз Санжар Ўзбекистонда
16.10.2018

Ўзбекистондаги ўқув жараёнларига етакчи хорижий олимларни жалб қилиш мақсадларида Ўзбекистон Миллий Университети ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан кимё бўйича Нобель мукофоти совриндори, жаноб Азиз Санжар Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бугун, 15 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов туркиялик Нобель мукофоти совриндори Азиз Санжар билан учрашди.

Батафсил Учрашувлар
САЛОХИДДИНОВ Махмуд Салохиддинович 2018 йил 27 апрель куни оламдан ўтди
САЛОХИДДИНОВ Махмуд Салохиддинович 2018 йил 27 апрель куни оламдан ўтди
29.04.2018

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Кенгаши, раҳбарияти, жамоаси илм-фан фидоийси Салохиддинов Махмуд Салохиддиновичнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари, яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Батафсил Учрашувлар
 
Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari