ЎЗБЕКИСТОН ФАРЗАНДЛАРИ БОТИР БЎЛУР


          

Мирзо Улуғбек номидаги  Ўзбекистон Миллий Университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тошкент шаҳар Мудофаа бошқармаси билан ҳамкорликда 2018 йил 12 октябр куни “Ўзбекистон фарзандлари ботир бўлур” мавзусида даври суҳбати ўтказилди. Унда Университет Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Н. Қодиров, Тошкент шаҳар Мудофаа бошқармаси бўлим бошлиғи, майор С.Худойқулов, Ўзбекистон ветеран жангчи фахрий ва ногирон бирлашма раиси Т.Муродов, барча факультет маънавий ва маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарлари ҳамда 120 нафар талаба-ёшлар иштирок этди. Тадбир талаба-ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар қалбида Ватан тақдирига юксак дахлдорлик, шижоат ва фидойилик туйғуларини шакллантириш мақсадида ўтказилди. Тадбир давомида талаба-ёшлар ўз фикр мулоҳазалари билан фаол иштирок  этди.

   




Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari