ВАТАН ҲИМОЯСИГА БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ


        Тадбирни университет Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Нажмиддин Қодиров кириш сўзи билан очиб, Ватан, она-юрт, мустақиллик тушунчалари нақадар  кенг ва олий тушунча эканлигини таъкидлади. Албатта, мустақиллик учун қанчадан қанча юртдошларимизнинг қони тўкилган, минглаб болалар етим қолган.  Ана шундай мард, жасур юртдошларимизнинг қаҳрамонлик-лари туфайли бугун биз, мана шундай тинч, осуда ҳаёт кечирмоқдамиз. Бугунги “Ватан ҳимоясига барчамиз масъулмиз” мавзусидаги тадбирда ана шундай мард инсонлар қаторида ватанимиз тинчлиги учун ўз ҳаётини хатарга қўйишдан қўрқмайдиган, турли террористик хужумларни бартараф этишда қаҳрамонлик кўрсатган нуроний отахонларимиз, онаҳонларимиз ҳамда ёш офицерларимиз қатнашмоқда. Бугун, уларнинг ватан олдидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб рағбатлантирилмоқда қолаверса, бугун улар билан барчамиз фахрланамиз деб, сўз навбатини Ўзбекистон қуролли можаролар ва антитеррористик кураш ногирон ва фахрийларининг “ВАТАН” хайрия жамоат Фонди раисининг биринчи ўринбосари Бўритош Шодиевага берди.
 Ўзбекистон қуролли можаролар ва антитеррористик кураш ногирон ва фахрийларининг “Ватан” хайрия жамоат Фонди раисининг биринчи ўринбосари Бўритош Шодиева тадбирга ташриф буюрган фахрий меҳмонларни талаба ёшларга яна бир бор таништирар экан, бугун мана шундай тинч, жаннатмакон юртда яшаётганлигига яратганга  шукроналар айтиб, Ватанимиз тинчлигини асраш учун барчамиз масъул эканлигимизни таъкидлаб ўтди. Сўнг тадбирда қатнашаётган фахрий меҳмон-ларни тадбир иштирокчиларига таништирди.
Тадбир давомида ҳалқаро муҳандислик академияси акаде-миги, техника фанлари доктори Муборак Тешабоева фашистларга қарши кечган 2-жаҳон урушидаги иштироки ва бошидан кечирган қийинчиликлари, Ватан учун жон фидо қилган минглаб юртдош-ларимиз ҳақида талаба-ёшларга фахр билан айтиб, бугунги тинчлигимиз, мутақиллигимиз ўз-ўзидан бўлмаганлиги, бунинг учун кўплаб ватандошларимиз ҳаётларини тикканликлари ва бундай тинчликни қадрига етиш кераклигини таъкидлади.Ўзбекистон фахрийларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлаш  “Нуроний” жамғармасидан Хайринисо Мирзаева ҳам ўзларининг ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашиб, бугунги кундаги ёшларга яратиб берилаётган жуда катта имконият-ларни алоҳида эътироф этди ва мана шундай шароитлардан унумли фойдаланиб ватанимиз равнақига ўз ҳиссаларини қўшиш лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, тадбирда Мудофаа вазирлигидан Акмалхон Шергазиев, ёшлар билан ишлаш бўйича мутаҳассис Уринбой Аслановлар мустақиллик йилларида тинчлигимизга хавф солаётган турли кўринишдаги хатарлар, террористик ҳужумларларнинг ҳар қандай кўринишларини бартараф этишда бевосита иштирок этганлигини ғурур билан талабаларга айтиб берар экан,  ҳар биримиз Ватан ҳимояси учун доимо тайёр туриш лозимлигини таъкидлади.


Тадбирда Олий Мажлис депутати Акбар Умаралиев ҳамда ички ишлар вазирлигидан Азиз Файзиевлар Ўзбекистон Республикасида “Ҳарбий Доктринаси тўғрисидаги” ги қонун ва унинг мазмун моҳияти билан талаба-ёшларни таништириб ўтди. 
 Тадбир давомида Ўзбекистон ҲДП фахрий клуби раиси, иқтисод фанлари доктори, профессор Шарбатҳон Абдуллаева ҳамда ҲДПнинг маданий-маърифий ишлар бўйича раис ўринбосари Акмалхон Турсунбоевлар партиянинг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалари билан яна бир бор таништириб, энг олий мақсадлардан бири Ватан тинчлиги учун юксак масъулият ва мана шу тинч юртда ватандошларимизнинг фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлаш-дир деб таъкидлаб ўтишди. Шу билан биргаликда талаба- ёшларни мана шу мақсад йўлида янада фаол бўлишга чақирдилар.
Тадбирда талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олишди. Тадбир сўнггида Ўзбекистон фаҳрийларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси аъзолари шоира  Гулчеҳра Каримова ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мақсадхон Юнусовалар ўзларининг ватанпарлик руҳидаги шеър ва қўшиқлари билан тадбирга йиғилганларга кўтаринки кайфият улашишди.
         Сўнг барча учрашув иштирокчиларига миннатдорчилик билдирилиб, келгусида бундай учрашувларни доимий ташкил этишга келишиб олинди.


Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari