Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид



 Мирзо Улуғбек номидаги  Ўзбекистон Миллий Университети  талаба-ёшлари орасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш ҳамда профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон  Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масаласи қўмитаси ва Олмазор тумани ИИОФМБ билан ўтказилган
“КОРРУПЦИЯ – МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИККА ТАҲДИД” мавзусидаги давра суҳбати

2018 йил 25 сентябр куни университет асосий биноси Ҳаракатлар стратегияси тарғиботи залида “Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.  Тадбирда университет Йошлар билан ишлаш бўйича проректори Н. Қодиров,  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик  масаласи қўмитаси аъзоси Т. Каримов,  Олмазор тумани 1-сонли ИИБ бошлиғи,  подполковник Ш. Мирзажонов,  Талабалар шахарчачи Йошлик ҳокимияти ҳокими Қ. Шоназаров,  барча факултет маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарлари,  профессор-ўқитувчилари ва 125 нафар талаба-ёшлар иштирок этди.  Тадбир мамлакатимизда истиқлолга эришилгандан кейин ёшлар таълим-тарбиясига берилаётган эътибор,  шунингдек,  Юртбошимиз ва Ҳукуматимиз томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар,  ёш-авлодларимиз онгини бундай иллатлардан ҳимоя қилиш,  коррупцияга берилганларнинг тақдири,  коррупциянинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари тўғрисида маълумотлар бериш мақсадида ўтказилди.  Учрашув давомида талаба-ёшлар юқорида таъкидланган мавзулар юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari