Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!

Ёшлар ўртасида ички туризмни ривожлантириш, юртимиз тарихини ўрганиш ҳамда дарсдан сўнг талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида Математика факультети Алгоритм ва дастурлаш технологиялари кафедраси ўқитувчилари, Информатика ва ахборот технологиялари йўналиши гуруҳ мураббийлари бошчилигида Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган Зангиота зиёратгоҳига ташриф уюштирилди. 



Тошкент вилоятидаги XV асрга оид меъморий ёдгорлик ҳисобланган Зангиота зиёратгоҳи нафақат республикамизда, балки Ўрта Осиё мамлакатлари халқлари орасида маълум ва машҳурдир. 
Зангиота мақбарасини XIV асрнинг 80-йилларида Амир Темур  қурдиргани ва XV асрнинг 20-йилларида Мирзо Улуғбек ҳомийлигида қўшимча қурилишлар ҳамда безак ишлари бажарилган. Мажмуа мустабид тузум даврида эса омборхона, кейинчалик музей вазифасини ўтаган.



Мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб тарихий обидалар ҳамда улуғ уламолар мақбараларини қайта қуриш ва зиёратга келувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида атроф майдонларни ҳам ободонлаштиришга кенг эътибор қаратиб келинмоқда. 



Бу мажмуа ҳам Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 октябрдаги 322-сонли қарори асосида Тошкент вилоятидаги Зангиота мажмуаси ва унга туташ ҳудудларда кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. 
Саёҳат мазмунли ва қизиқарли тарзда ўтди. Келгусида бошқа тарихий қадамжоларга бориш режа қилинди.

А Қутлимуротов,
Математика факультети декани

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari