БАРҲАЁТ - НАВОИЙ




Дину давлат ҳомийси,  миллат пушти паноҳи,  туркий адабиётнинг  пўлат дарғадаси бўлган ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг  578-йиллиги  университет  майдони узра эрта тонгдан муножот куйи  билан бошланди.  Ташкилий  акция,  "Navoiy Day",  "G‘azal challange ",  турли учрашувлар,  мушоира кечаллари  шаклида давом этди.




Журналистика факультетида бобомиз таваллудига бағишлаб "Барҳаёт - Навоий " мавзусида  ижодий  учрашув ўтказилди.  "Услубият  ва  таҳрир " кафедраси  доценти Зоир Тоҳиров Навоий ижодида услуб  масалалари,  бадиий  тил  руҳияти,  тасвирий  воситаларнинг  актуаллашуви хусусида талабалар  билан фикр  алмашди.  Шунингдек,  Навоий  даврининг  туб  ўзгаришлари,   ижодиётга муносабатнинг   устунлиги тарихий  фактлар  орқали мисолларда  келтириб  ўтилди.




Тенгри чун одамни махлуқ айлади, 
Ўзни -ошиқ,  они-маъшуқ айлади. 

Шогирд агар шайх-ул ислом,  агар қозидур, 
Агар устод андин розидур-тенгри  розидур. 

Тилинг билан кўнглунгни  кенг тут, 
Кўнгли ва тили айтқон сўзга бут. 

      Илҳом ХУДОЙНАЗАРОВ, 
"Jurfak. online" матбуот хизмати мухбири

   

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari