“Конституция – ислоҳотларнинг ҳуқуқий пойдевори”

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида давлатимизнинг бош қомуси – Конституция  қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан“Конституция – ислоҳотларнинг  ҳуқуқий пойдевори” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.  



Мазкур тадбирга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси инсон ҳуқуқлари бўйича вакил – Омбудсман Улуғбек Муҳаммадиев,  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби,  юридик фанлар доктори,  профессор - Халим Бобоев,  Сиёсий фанлар доктори,  профессор - Нарзулла Жўраев,  Миллий университет ректори,  профессор Авазжон Марахимов,  Миллий университет тарих факултети декани,  профессор Алишер Мўминов ва бошқа бир гуруҳ меҳмонлар иштирок этди. 



Шунингдек,  ушбу давра суҳбатида университетимизнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда  иқтидорли талаба-ёшлар қатнашдилар.  Тадбирда тинч ва фаравон ҳаётимизнинг асоси ҳисобланган Конституциямизнинг яратилиш тарихи ҳақида маърузалар қилинди.  Мазкур учрашувда ривожланган давлатларнинг фуқаролари ўз қонунларини пухта билиши,  бу борада бизда айрим камчиликлар учраётгани,  ҳуқуқларини билишда фуқаролар томонидан шунчаки эътиборсиз муносабатда бўлмаслик лозимлиги таъкидланди.



Қайд этиш жоиз,  кучли демократик ҳуқуқий давлат қуришда нафақат,  қонунларни мансабдор шахслар билиши керак балки,  давлатнинг ҳар бир фуқароси англаб йецагина тараққиёт яна бир босқичга кўтарилади.  Учрашув сўнггида,  университет томонидан ўтказилган,  турли кўрик-танловларда фаол иштирок этиб,  фахрли ўринларни қўлга киритган ёшлар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. 

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari