“Юксак ирода ва шижоат эгалари”




Халқаро Ногиронлар куни 1992 йилда қабул қилинган БМТ Бош Ассамблеясининг қарорига биноан ҳар йили бутун дунёда 3 декабрь санасида нишонланади. Бундан асосий мақсад бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.



Ўзбекистонда ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ҳаракатлар стратегияси залида Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси ҳамда Имконияти чекланган ёшлар ва болалар Маркази билан ҳамкорликда “Халқаро ногиронлар куни” га бағишлаб “Юксак ирода ва шижоат эгалари” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди. 



Тадбирда  Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Нажмиддин Қодиров, Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси раиси ўринбосари Абдулла Абдуҳалилов, Имконияти чекланган Ёшлар ва болалар Маркази директори Раъно Шодиева, Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Бобур Бобомурод, университет маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарлари ҳамда ногиронлиги бўлган, имконияти чекланган университет талаба-ёшлари иштирок этди. 



Тадбир давомида сўзга чиққанлар бугунги кунда имконияти чекланган инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш ҳамда меҳнатларини муносиб рағбатлантириш бўйича давлатимиз томонидан олиб борилаётган катта ислоҳотлар ҳақида гапириб ўтишди. 



Тадбирда шунингдек, ногиронлиги бўлган талаба-ёшлар  томонидан имконияти чекланган инсонлар ҳақида бадиий фильм олиш таклифи берилди. Тадбир сўнггида ногиронлиги бўлган ва университет ҳаётида фаол қатнашган  бир гуруҳ талабалар “Фахрий ёрлиқ”, “Ташаккурнома”лар ва  “Халқлар дўстлиги” саройида бўлиб ўтадиган гала концертга ташриф учун  ҳам имтиёзли чипталар билан тақдирланди. Тадбир кўтаринки ва қизиқарли руҳда бўлиб ўтди. 

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari