Илмдан бошқа нажот йўқ

2018-2019 ўқув йилида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига бириктирилган Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги маҳалларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” га асосан 2018 йил 29 октябр куни Олмазор туманидаги 111-сонли мактаб ўқувчилари билан “Илмдан бошқа нажот йўқ” мавзусида маърифий учрашув ўтказилди.

Тадбирни 111-сонли мактаб директори Одина Зияева кириш сўзи билан очиб, келган меҳмонларни ўқувчиларга таништириб ўтди ва дастлаб сўз навбатини Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Нажмиддин Қодировга берди. Нажмиддин Қодиров мактаб ўқувчиларига бугунги кунда юртбошимиз томонидан таълим-тарбияга берилаётган юксак эътибор ҳақида гапириб, яхши ўқиш учун барча шароитлар борлиги, сизлар улардан фақат унумли фойдаланиб мамлакатимиз тараққиётига ўз ҳиссаларинингизни қўшмоғингиз лозим. Биз ота-боболаримизга муносиб ворис бўла олишимиз шарт дея таъкидлади. 
Шундан сўнг, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети тарих факультети катта ўқитувчиси Аброр Хидиров сўзга чиқиб, бугун замонни ўзи барча фанларни мукаммал эгаллаш лозимлигини тақазо этишини айтиб, тил ўрганишга катта эътибор бериш керак деб айтиб ўтди. Шу билан биргаликда куни кеча Ўзбекистон – Россия форуми доирасида Россиянинг бир қанча университет филиалларини Ўзбекистонда очилиши бу таълим сифатини янада оширади ва ўз навбатида сизлар ҳам келажакда мана шу олийгохларда таълим оласизлар. Бунинг учун энг аввало сизлардан қунт билан аъло баҳоларга ўқиш талаб қилинади дейди – Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети тарих факультети катта ўқитувчиси Аброр Хидиров.

Тадбир давомида мактабнинг иқтидорли ўқучиларидан ташкил этилган  ҳавоскор театр жамоаси томонидан гиёҳвандлик ва интернетнининг салбий оқибатлари ёритиб берилган саҳна кўринишлари ўқувчилар ва келган меҳмонларга намойиш этилди. Тадбир давомида ўқувчилар ўзларининг қизиқтирган барча саволларига жавоб олишди.


Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari