Диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларини кенг тарғиб қилиш

Диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларини кенг тарғиб қилиш” мавзусидаги давра суҳбати
 2018 йил 1 ноябрь  Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда ўтказилган профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлари ўртасида “Диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларини кенг тарғиб қилиш” мавзусидаги давра суҳбати ўткаазилди. Тадбирни университет Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Н.Қодиров кириш сўзи билан очиб, мамлакатимизда истиқлолга эришилгандан кейин  барча соҳаларда жуда катта ислоҳотлар амалга оширилганлигини, шу жумладан, энг аввало маънавиятимиз, урф-одатларимиз ҳамда муқаддас динимизга бўлган эътибор кучайганлигини таъкидлаб ўтди.
Тадбирда шунингдек, “Тўлқин Акром ўғли” жомеъ масжиди имом хатиби Саҳобиддин Сатимов ҳам мавзу юзасидан тадбир иштирокчиларига ўз фикр мулоҳазаларини билдириб, дарҳақиқат, бугун ватанимизда турли дин вакилига мансуб кўплаб халқлар биродар бўлиб яшаб келмоқдалар. Айниқса, охирги 2 йил ичида ён қўшнилармиз қозоқ, қирғиз, тожик ва туркманлар билан алоқалар ҳар қачонгидан кўра янада жипслашиб, ахил бўлиб яшаб келишмоқда. Бу албатта, президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг оқилона ислоҳатлари натижаси десам адашмаган бўламан.
Шундан сўнг, Университет мураббийлар Кенгаши раиси А.Хидиров сўзга чиқиб, азалдан ўзбек халқи кўпмиллатли ҳалқ эканлиги, юртимиздан улар ўзаро иноқ бўлиб, қариндош тутуниб яшаб келаётганлигини таъкидлаб, бу ўз навбатида ватанимиз тинч эканлиги ва турли халқлар учун тинч тотув яшашлари учун маконлигидан далолат. Биз доим бундай қадриятларни  ҳурмат қиламиз ва қардош дўстларимизга бағримиз очиқ деб айтиб ўтди.          
Учрашув давомида талаба-ёшлар юқорида таъкидланган мавзулар юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. 

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari