Исломда экстремизим ва терроризмга ўрин йўқ

2018 йил 15 октябр Тошкент шаҳар Йошлар маркази катта залида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Исломда экстремизим ва терроризмга ўрин йўқ” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 
Тадбирда Университет Йошлар билан ишлаш бўйича проректор Н. Қодиров,  Дин ишлари бўйича қўмита бош мутахассиси И. Маъруфов,  университет мураббийлар Кенгаши раиси А. Хидиров профессор ўқитувчилар,  барча факултет маънавий ва маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарлари ҳамда 120 нафар талаба-ёшлар иштирок этди.  Тадбир давомида Дин ишлари бўйича қўмитанинг бош мутаҳассиси И. Маъруфов Ислом динининг мазмун-моҳияти ҳақида тўҳталар экан,  Муқаддас Қуръон китоби ва ҳадисларда мўмин-мусулмонлар бир-бирига озор этказмаслик,  турли фитна-фасодларга учмаслик айтиб ўтилганлигини таъкидлади.  Бугунги таҳликали замонда бир гуруҳ террористлар динни ўзларига ниқоб қилиб олиб,  жирканч ишларни амалга оширмоқдаларки,  уларнинг бу разил ишлари динимизга зиён эткизмоқда.  Диний билимларни тарихий даврдан ва реал ижтимоий воқеликдан ажратиб ўзлаштириб олган,  бинобарин,  динларнинг асл инсонпарварлик моҳиятини тушунмаган ва тушунишни истамаган шахсларни ақидапарастлар дейиш тўғри бўлади.  Уларнинг бу қилган ва қилаётган ишлари қонунга хилоф ҳисобланади.   Бугун биз уларга қарши ўзимизнинг кучли маънавиятимиз ва билимимиз билан курашмоғимиз лозим.  Биз доим улуғ инсонларни авлоди эканлигимизни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак деб таъкидлаб ўтди.  Тадбирда талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олишди.  Сўнг барча учрашув иштирокчиларига миннатдорчилик билдирилиб,  келгусида бундай учрашувларни доимий ташкил этишга келишиб олинди. Тадбир “Ўзбекистон 24” телеканали орқали ёритиб борилди. 

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari