ДИНИЙ ЭКТРЕМИЗМ ВА ФУНДАМЕНТАЛИЗМГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ АСОСЛАРИ


2018 йил 24 октябрь куни Мирзо Улуғбек номидагиЎзбекистон Миллий университети мажлислар залида Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон мусулмонлар идораси билан ҳамкорликда “ДИНИЙ ЭКТРЕМИЗМ ВА ФУНДАМЕНТАЛИЗМГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ АСОСЛАРИ” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Университет проректори Н.Қодиров, Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Т.Маматқобилов, Республика Маънавият ва маърифат маркази ходимлари, Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ўқитувчилари ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари иштирок этди. Тадбирда “Диний оқимлар ва секталар тушунчаси”, “Миссионерлик: моҳият ва мақсадлар”, “Глобализация асрида ёшлар маънавиятига таҳдидлар: миллий-маънавий хавфсизлик”,Диний таълимот ва унинг асосий мақсад вазифалари” мавзуларида маърузалар ўқилди. Шунингдек, Диний экстремизм ва фундаментализмга қарши кураш мавзусида йиғилганларга видеоролик намойиш этилди. Тадбир якунида Диний экстремизм ва фундаментализмга қарши курашишнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқилди.   

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari