ОНА ТИЛИМ – ҚАЛБИМ ҚУЁШИ


2018 йил 24 октябр куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Тошкент шаҳар ёшлар маркази катта залида талаба-ёшлар қалбида она тилига бўлган муҳаббатини янада юксалтириш мақсадида Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилишининг 29 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган “ОНА ТИЛИМ – ҚАЛБИМ ҚУЙОШИ” номли маданий-маърифий тадбир ўтказилди.  Тадбирда Ўзбекистон Миллий университети ректори,  профессор Авазжон Марахимов,  Ўзбекистон Йозувчилари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо,  филология фанлари доктори,  профессор Ҳамидулла Болтабоев,  университет раҳбарияти, профессор ўқитувчилар ва университет талабалари иштирок этди.  Шунингдек,  тадбир давомида Ниҳол мукофоти совриндори Илёсбек Акбаров ва хорижий филология факултети талабаларининг бадиий чиқишлари талаба-ёшлар ва байрамга ташриф буюрган меҳмонларга кўтаринки кайфият улашди.  Байрам тадбирлари университет факелтетлари ҳамда талабалар турар жойларида давом этмоқда.
Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari