Талабаликка бағишлов маърифий байрам тадбири


2018 йил 13 октябрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар ёшлар маркази катта залида соат 14:00 да Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетига қабул қилинган барча талабаларни самимий қутлаш мақсадида “Талабаликка бағишлов” маърифий байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва жамоат ташкилотларида фаолият олиб борётган масъул ходимлар, талабалар ота-оналари ҳамда универсиетнинг 1-курс талабалари, давлат мукофоти совриндорлари, фан олимпиадаси ғолиблари, иқтидорли ёшлар ва эл севган санъаткорлар иштирок этди. Тадбирда университет ректори Авазжон Марахимов талабалик бахтига илк бора сазовор бўлган 1-курс талабаларини чин юракдан табриклаб уларнинг жамиятимиз учун керакли, етук кадр бўлишларига ишонч билдириб ўтди.










Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari