Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси Германия иқтисодиётининг шарқий қўмитаси билан ҳамкорликда танлов эълон қилади


Магистратура талабалари учун стажировка дастури - 2019!

Танлов ташкилотчиси: Германия иқтисодиётининг шарқий қўмитаси (ГФР)

Миллий ҳамкор: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси  

Лойиҳа ҳақида қисқача маълумот: “Эл-юрт умиди” жамғармаси Германия иқтисодиётининг шарқий қўмитаси билан Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари магистратура талабаларининг Германиянинг етакчи компанияларида стажировка дастурини амалга оширади. Дастурга мувофиқ, амалиёт Германия ва Ўзбекистон ўртасида иқтисодий ҳамкорликни такомиллаштириш, шунингдек, магистратура талабаларининг малакасини ошириш орқали ўзбек-герман бизнес алоқаларини мустаҳкамлаш, уларнинг назарий билимларини Германия етакчи компанияларида амалиётга тадбиқ этишга қаратилган. Номзодлар танлов асосида сараланади. Танлов натижаларига кўра, муваффақиятга эришган номзодлар немис компанияларидан бирида амалиёт ўташга таклиф қилинади. 
Стажировка дастури учун ўрин: 30 тагача
Молиялаштириш: “Эл-юрт умиди” жамғармаси Ўзбекистондан Германияга бориб-келиш, шунингдек, аэропортдан стажировка жойигача бўлган транспорт харажатларини қоплайди. Виза кўмаги эса Германия иқтисодиёти шарқий қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Амалиёт даврида яшаш билан боғлиқ харажатлар (турар жой, суғурта, ойлик иш ҳақи, бонуслар) немис компаниялари зиммасида бўлади. 
Танлов тартиби: Танлов уч босқичда: ариза бериш, Тошкентда суҳбат ва компания вакиллари билан суҳбат тарзида ўтказилади. 
Биринчи босқичда номзод томонидан ариза берилади, сўровнома тўлдирилади ва керакли ҳужжатлар топширилади.
Дастлабки босқичдан муваффақиятли ўтган номзодлар кейинги босқичда, яъни суҳбат жараёнида иштирок этишади.
Охирги босқичда суҳбатдан ўтган номзодлар Германия компанияларига стажировкага жойлаштирилади.
Номзодларга қўйиладиган талаблар: 
1.Дастур фақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун мўлжалланган.
2.Инглиз ёки немис тилларида равон сўзлаша олиши;
3.Номзоднинг ёши 22 ёшдан кам бўлмаслиги лозим.
4.ANABIN тизимида аккредитациядан ўтиб H+ мақомига эга бўлган, (https://anabin.kmk.org/anabin.html ) Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг магистратура талабалари қуйидаги йўналишлар бўйича амалиёт дастурларида иштирок этиши мумкин:
-иқтисодиёт;
-бизнес-бошқарув;
-муҳандислик (саноат, фуқаролик, технология, электро-техника, механика, энергетика, кончилик, аэрокосмик тармоқларда )
-ҳуқуқ;
-Ахборот технологиялари;
-бухгалтерия;
-архитектура;
-иқтисодий журналистика

Аризалар 26 ноябрдан 17 декабргача қабул қилинади.
Стажировка бошланиши: 2019 йил апрел ойининг охири, май ойининг бошларида.
26 ноябрдан бошлаб “Эл-юрт умиди” жамғармасининг  www.eyuf.uz ва Германия иқтисодиёти шарқий қўмитасининг www.oaoev.de   веб-сайтларида онлайн ариза тўлдириш учун ҳаволалар жойлаштирилади.

Манзил: Амир Темур шох кўчаси, 13
Маълумот учун телефон: (71) 203-00-47

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari