Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг республика илмий-амалий конференцияси ахборот хати

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 17 сентябрдаги “Таълим тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 736-сонли қарори билан тасдиқланган дастурнинг 23-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Талаба-ёшлар маънавий-ахлоқий онгини шаллантиришнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари”  мавзусида республика илмий-амалий конференциясини ўтказади. Конференция 2018 йил 28 ноябрида Ўзбекистон Миллий Университетида ўтказилиши режалаштирган. 
Ушбу конференцияда Ўзбекистон таълим тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирларининг инновацион-методологик асослари, бу соҳага оид креатив ёндошувлар, талаба-ёшлар маънавий-ахлоқий онгини шакллантиришнинг ижтимоий фанларда илмий-назарий ҳал этилиши лозим бўлган вазифалари, фалсафий тамойилларини ўрганиш ҳамда Ватан тараққиёти ва келажаги, глобал дунёга интеграциялашув нуқтаи назаридан таҳлил, тарғиб этиш масалалари муҳокама этилади. 
    Муҳокама қилинадиган муаммолар қуйидагилардан иборат:
1)Талаба-ёшлар маънавий-ахлоқий онгини шакллантиришнинг замонавий инновацион-методологик масалалари.
2)Талаба-ёшлар маънавий-ахлоқий онгини шакллантиришда миллий–маънавий мерос анъаналари.
3)Ўзбекистонда таълим ва фан соҳасида ёш кадрлар маънавий-ахлоқий онгини шакллантиришда тизимли-стратегик ёндошув.
4)Таълим тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги талаба-ёшлар нигоҳида.

Олий таълим муассасалари ректорлари ва филиаллари директорларига
 - ўзлари раҳбарлик қилаётган муассаса профессор-ўқитувчилари ва талаба ёшларини мазкур конференциядаги фаол иштирокини таъминлаш;
-  эксперт гуруҳи томонидан танлаб олинган мақолалар муаллифлари ва ғолибларини конференцияда иштирок этишларини таъминлаш;
- конференция иштирокчиларининг хизмат сафари билан боғлиқ ҳаражатларини уларнинг асосий иш жойларидан қопланишини таъминлаш вазифалари юклатилади. 
Иштирокчилар учун тезис-мақолалар топшириш тартиб қоидалари:
Тезис-мақолалар (Муддати узайтирилди) 2018 йилнинг 27 ноябрига қадар электрон почта орқали файлда фамилиясини кўрсатиш йўли билан ёки маълумот ташувчи восита ва қоғоздаги нусхаси билан тақдим этилади; анжуман расмий тили - ўзбек , рус; инглиз; бир маъруза, тезис мақола хажми 3-5 бет; ҳар бир саҳифа учун 12 минг сўм тўланиши лозим.
Барча матн шрифти - Times New Rоmаn; шрифт хажми 14 РТ; қаторлар ўртасидаги интервал 1. Барча ҳошиялар 2 см, ҳаволалар ҳар бетда пастда алоҳида рақамланиб келтирилади;
Сарлавҳа шрифти: 14 ҳажмда бўрттирилган рангда, ўртада; муаллиф ҳақида маълумотнома (Ф.И.О., илмий даражаси, илмий унвони, иш жойи ва лавозими, телефони, электрон адреси: е-mаil кўрсатилган ҳолда) илова қилинади (шрифт 14 қора ҳарфларда);
Берилган мақолалар рецензентлар таҳлилидан ўтади. Конференция мавзуси ва нашр этиш талабларига жавоб бермайдиган тезис-мақола матнлари қабул қилинмайди . Материалларни қоғоз ва электрон вариантда қуйидаги манзилга юборишингизни сўраймиз:
Манзил: Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ ректорат биноси, 3-қават, 318 -хона тел: (+998712465912),(+998909966068).
Электрон манзиллар:Shmadaeva@gmail.com; az.uz@bk.ru   Матнларни топшириш масалалари бўйича координатор Ш.Мадаева/

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari