ЎзМУда хорижлик талабалар

ЎзМУда хорижлик талабалар

Ўқиш жараёни

ЎзМУда ўқув йили жорий йилнинг сентябрь ойидан бошланиб келаси йилнинг июнь ойигача давом этади (02.09-30.06). Ўқув жараёни давомийлиги қайси босқичда таҳсил олининшига кўра турлича бўлади. Бакалавриатура босқичи - 4 йил, Магистратура босқичи – 2 йил, Докторантура босқичи – 3 ёки 4 йил давом этади (бу босқичда йўналишдан келиб чиқиб ўқув жараёни давомийлиги белгиланади).

Қўшимча маълумотлар учун, илтимос университетнинг Халқаро ҳамкорлик бўлимига мурожаат қилинг (e-mail: foreign@nuu.uz, foreignnuuz@gmail.com; тел.: +99871 2466358).
ЎзМУда таҳсил олиш хорижий фуқаролар учун рус ва ўзбек тилларида амалга оширилади, шу сабабли номзодлардан рус тилидан мукаммал билим даражаси талаб қилинади.

Ўқишга кириш

ЎзМУ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги № ПҚ-3775-сонли Қарорига мувофиқ ва шу Қарорга асосланган меъёрий хужжатлар асосида чет эл фуқароларини суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кабул килади.

Чет эл фуқаролари университетнинг Халқаро алокалар бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
 
  • ЎзМУда ўқиш учун ариза;
  • ташқарида эришилган ҳар қандай диплом сертификатлари ва баҳолар қайдномасини ҳам топширингизни сўралади:
  • Бакалавриатура босқичига: ўрта ёки ўрта махсус таълими дипломи/шаходатномаси (сертификат)
  • Магистратура босқичига: Бакалавр дипломи ёки ушбу даражага тенглаштирилган хужжат
  • Докторантура босқичига (PhD, DSc): Магистрлик дипломи
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида эришилган ҳар қандай дипломлар (баҳолар қайдномаси билан бирга) рус ёки ўзбек тилига тегишли нотариал идорадан таржима қилиниши ҳамда тасдиқланиши лозим;
  • Сканер шаклидаги фуқаролик паспорти ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилиш хуқуқини берувчи паспорт.

Турар жой учун рўйҳатдан ўтиш ҳамда виза олиш жараёни

Хорижий фуқароларга виза расмийлаштириш, виза таклифномаларини тайёрлаш ҳамда турар жой учун вақтинчалик рўйҳатдан ўтказиш олий таълим муассасаларининг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ўзаро келишуви асосида Ўзбекистон Республикасиниг Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этилган ҳолда амалга оширилади. Хорижий фуқаролар учун визалар номзоднинг ўз давлатида жойлашган Ўзбекистон Республикасининг элчихонаси ёки консуллик идораси томонидан ёки Тошкентдаги халқаро аэропортда ҳам тақдим қилиниши мумкин.


Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari