Aхборот хизмати

Эшбеков Тўлкин Усмонович
Ахборот хизмати рахбари, Филология фанлари номзоди доцент
Қабул Душанба-Шанба, 10:00 - 17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон +998909120963
Факс
e-mail tueshbek@mail.ru


ЎзМУ Ахборот хизмати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 сентябрдаги 203-сонли қарори ижросига йўналтирилган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2006 йил 16 октябрдаги 234-сонли байруғи ҳамда университет Илмий Кенгашининг 2006 йил 31 октябрдаги 4-рақамли мажлис қарорини бажариш мақсадида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректорининг 2006 йил 18 ноябрдаги 01-665-сонли буйруғига асосан ташкил этилган.  
Мазкур буйруққа биноан Журналистика факултети Жамоатчилик билан алоқалар назарияси ва амалиёти кафедраси доценти Эшбеков Тўлқин Усмонович Ахборот хизмати раҳбари этиб тайинланган.  У Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2009 йил 24 июлдаги 87-01-513-рақамли хатига биноан Вазирлик Ахборот хизматида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатмоқда.  Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 15 майдаги 435-сонли буйруғига биноан у Вазирлик Ахборот хизмати ҳузурида доимий асосда фаолият кўрсатадиган Ишчи гуруҳи раҳбари,  2018 йил 31 майдаги 477-сонли буйруғига биноан Вазирликда “Ахборот ва мураббийлик соати”ни услубий қўлланмалар билан таъминлаш бўйича Ижодий гуруҳ аъзоси этиб тайинланган.  
ЎзМУ Ахборот хизмати замонавий талабларга мувофик белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда фаол иштирок этади,  ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати,  давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизматлари билан самарали ҳамкорликни таъминлайди,  университет фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб боради,  ОАВ билан ўзаро ҳамкорлик қилади,  зарур пайти уларни пресс-релизлар билан таъминлайди.  
Тегишли ахборотларни ЎзМУ расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқларда жойлаштириб боради.  Матбуот анжуманлари ва брифингларда иштирок этади.  Телекўрсатув ва радиоешиттиришларда ЎзМУ академиклари,  профессор-ўқитувчиларининг давра суҳбатларини ташкил этади.  
ЎзМУ фаолиятига оид хабар ва мақолалар мониторингини олиб боради ва таҳлил қилади,  зарурат пайдо бўлганида уларга муносабат билдиради.  
ЎзМУ фаолиятига нисбатан жамоатчилик фикрини ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари муносабатини таҳлил қилиб,  улар ҳақида ЎзМУ раҳбариятига ахборот бериб боради.  


Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari