Ёшлар иттифоқи

                                            


Ёшлар етакчиси: Анваров Шукуруллохон Махсудхон ўғли 

 телефон: 2460893.

 e-mail: yu@nuu.uz

ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИДАГИ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТИНИНГ

МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ

Бошланғич ташкилотнинг асосий мақсади таълим муассасаларида ёшларнинг таълим-тарбия олиши учун муносиб шароит яратиб беришга кўмаклашиш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ҳар томонлама баркамол шахслар бўлиб етишишига муносиб ҳисса қўшишдан иборат.

Бошланғич ташкилот ўз олдига қуйидаги вазифаларни қўяди:

- ёш авлодни она Ватанга мухаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг онгига миллий истиқлол ғояси, миллий қадриятлар, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва оилавий қадриятларни чуқур сингдириш;

- ёшларга Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси ва қонунларида белгиланган фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини англатиш, уларга мамлакатда амалга оширилаётган демократик ва ҳуқуқий ислоҳотларни мазмун-моҳиятини тушунтириш;

- олий таълим муассасаси ёшларининг муаммолари, таълим сифати, фанларни ўзлаштириш даражаси, давомати, дарсликлар ва кутубхонадан фойдаланиш даражасини ўрганиб бориш, ёшлар мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этишга кўмаклашиш;

- ёшларнинг чуқур билим олиши, чет тилларини ўрганиши ва замонавий ахборот коммуникатсия технологияларини пухта эгаллаши ҳамда уларни касб-ҳунарга йўналтиришга қаратилган чора тадбирларни амалга ошириш;

- истеъдодли ёшларни кашф этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган ишларни амалга ошириш, интеллектуал ва ижодий қобилятларини ривожлантиришга кўмаклашадиган клуб ва тўгараклар фаолиятини ташкил этиш;

- имконияти чекланган ҳамда махсус эҳтиёжли ёшларнинг инклюзив таълим олиши учун қулай шароит яратишга қаратилган ишларни қўллаб-қувватлаш;

- нотинч оила фарзандлари, тарбияси ўғир ва носоғлом муҳитга тушиб қолган ёшларни жамиятга ижтимоий мослашуви ҳамда дарсларни мунтазам қолдириб келаётган талабаларни таълим жараёнига қайтариш, қизлар ўртасида эрта никоҳларнинг олдини олиш бўйича тизимли ишлар олиб бориш;

- ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий-тарбиявий ишларни амалга ошириш;

- ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, уларнинг китобга бўлган муҳаббатини ошириш ва китобхонлик маданиятини ривожлантириш;

- ёшларда “оммавий маданият” ниқоби остидаги зарарли иллатлар, ахборот ҳуружлари, диний ақидапарастлик, миссионерлик ва экстремистик ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш;

- олий таълим муассасаси ёшлар ўртасида ёшлар туризмини ривожлантириш, уларни ўзлари яшаётган ҳудуддаги тарихий обидалар, муқаддас қадамжолар, музейлар, театрлар, мустақиллик даврида барпо этилган иншоотларга ташрифини уюштириш;

- ёшлар, айниқса қиз болалар ўртасида спортни кенг тарғиб этиш, уларнинг спортга бўлган қизиқишини қўллаб қувватлаш ва турли спорт мусобоқаларида иштирок этиши учун зарур шароитларни яратиб бериш;

- ёшларга тиббий маданият, хусусан, касалликлардан ҳимояланиш йўлларини кенг тушунтиришга қаратилган тарғибот тадбирларини ташкил этиш;

- ёшлар ўртасида экология атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни тарғиб қилиш орқали уларда экологик маданиятни юксалтириш, экологик ташаббусларни қўллаб-қувватлаш;
Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari