Хотин-қизлар қўмитаси




 Университет хотин – қизлар қўмитаси раиси вазифасини 1999 йилдан буён   ф.ф.н. профессор в.б. Мухамеджонова Лалихон Ашуралиевна бошқариб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармони бўйича фаолият олиб боради. 
Унверситетдаги 11 та факультетнинг ўз хотин – қизлар кенгашлари раислари фаолият кўрсатмоқдалар. Университет илмий кенгашининг қарорига мувофиқ Университет хотин-қизлар қўмитаси раисига ҳамда барча факультетлар хотин-қизлар кенгаши раисларига ички имкониятдан келиб чиқиб, қўшимча ҳақ тўланади. Университет хотин-қизлар қўмитасига проректор ўринбосари, факультетлар хотин-қизлар кенгаши раисларига декан ўринбосарлари статуси берилган. 
Бугунги кунда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети жамоасида  754 га яқин аёллар фаолият кўрсатмоқдалар. Улардан:  305  та профессор ўқитувчилар бўлиб,  28 та  профессор аёллар, 107та фан номзодлари, доцентлар, 84та катта ўқитувчилар, 86та ассисент  ўқитувчилар  фаолият кўрсатмоқдалар.   
Талаба  қизларимиз сони 3117тани  ташкил  қилади. 724та магистрантлардан 308та қизлар, 510та илмий тадқиқотлар билан шуғулланаётган тадқиқотчилардан  177 таси  аёлларни ташкил этади.     
Университет хотин-қизлар қўмитасининг низоми мавжуд бўлиб, ушбу низом бўйича фаолият олиб боради.  Хотин-қизлар қўмитаси жамоат ташкилоти сифатида ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида” ги  Қонуни ва нодавлат нотижорат ташкилотларни тартибга солувчи бошқа қонунлар, шунингдек Хотин-қизлар қўмитасининг  Низомига мувофиқ олиб боради.
Университет хотин-қизлар қўмитаси  профессор – ўқитувчи, ходимлар ҳамда талаба қизларнинг жамиятда сиёсий, ижтимоий, иқтисодий соҳаларидаги вазифаларни ҳал қилишдаги фаоллигини кучайтириш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш, касбий маҳоратини ошириш, миллий ва маънавий қадриятларимизга асосланган ҳолда оила муносабатларини мустаҳкамлаш, ёшларни маънавий баркамол, ғоявий курашчан, миллат ва давлатнинг барқарорлиги ва тараққиёти йўлида ўз кучини аямайдиган баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида иш олиб боради.
Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, салбий иллатлардан йироқ бўлиш, профессор – ўқитувчи, ходимлар ҳамда талаба қизларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, уларни маданият ва спортга бўлган қизиқиш ҳамда эҳтиёжини, муносиб равишда таъминлашга қаратилган тадбирларни  унверситет  “Соғлом авлод” маркази ҳамда “Ибн Сино” маркази билан ҳамкорликда амалга оширади.
Бугунги кунда университетда 4 та “Зулфия” номидаги Давлат мукофотининг  совриндорлари тахсил оладилар.  1та Президент стипендиати, 2та Навоий номидаги Давлат мукофоти совриндорлари қизларимиз бизнинг фахримиздир. 
     Университетда профессор –ўқитувчи ва талаба қизлар ўртасида  Илмий –амалий конференциялар, маънавий ва маърифий  тадбирлар доимий равишда ўтказилиб келмоқда. Бундай тадбирлар сирасига,  сиёсий партиялар рахбарлари, Олий мажлис қонунчилик  депутатлари Сенаторлар билан,  нодавлат ташкилот рахбарлари,   санъаткорлар, шоир  ва шоиралар, тиббиёт ходимлари ва бошқа ташкилот мутахасислари билан давра сухбатлари, учрашувлар мунтазам ўтказилиб келинмоқда.

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari