Таэквондо ва спорт фаолияти

Декан Рахимов Владимир Шавкатович
Декан,
Қабул Чоршанба-Шанба, 15:00 - 17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон (0 371) 246-18-02
Факс
e-mail vladimir.raximov@list.ru
Ўзбекистон Республикаси бугунги кунда жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширимоқда. Шунингдек жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини ташкил этишнинг замонавий усуллари, ўсиб келаётган ёш авлодни ўз куч ва имкониятларига эга бўлган  ишонч, уларда  ватанпарварлик руҳини тарбиялаш, мустақиллик ғоясини сингдириш, иқтидорли спортчи ёшларни танлаб олиш ва уларни кашф этиш шулар жумласидандир. 



Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил       10 август куни Халқаро Таэквондо (WTF) федерацияси президенти Чо Чунг Вонни қабул қилди. Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш, Ўзбекистонда йирик халқаро турнирларни ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди. 
 

Шунингдек, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистон Миллий университетида Таэквондо факулътетини очиш ғояси илгари сурилди. Иккитомонлама учрашувнинг натижаси сифатида 2017 йил 16 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Миллий университетида “Таэквондо ва спорт фаолияти факультети“ни ташкил қилиш тўғрисида”ги 3390-сонли қарори қабул қилинди. Қарорнинг асосий мақсади – Таэквондо (WTF) спорт турининг Ўзбекистондаги тараққиётини таъминлаш ва юқори малакакли кадрларни тайёрлаш. 
 
БИЗНИНГ ВАЗИФАМИЗ

Шахсий дунёқараш ва маданият, юксак инсоний хусусиятлар, ўз ишига жавобгарлик ҳисси, ташаббускорлик хусусиятларини шакллантириш, турли спорт машғулотларидан фақат жисмоний фаолият жараёнида эмас, балки кундалик ҳаётга тадбиқ этиш, шахс ва оила саломатлигини сақлаш, соғлом  турмуш даражаси ва юқори самарали фаолиятни ташкил этишдан иборат. 

“Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетининг асосий вазифалари қуйидагилардан ибрат:

  • таэквондо WTF спорт турини ўқитиш ва амалий тайёрлаш услубларини ҳамда унинг тарихи, фалсафаси, классификациясини ўзлаштирган, таълим жараёнида замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдалана оладиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш; 
  • халқаро илғор тажрибадан фойдаланиб, юқори даражага эга бўлган хорижий ва мамлакатимизнинг малакали амалиётчи мутахассислари ва тренерларини таълим жараёнига жалб этган ҳолда кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;
  • юқори малакали тренер ва ўқитувчиларни тайёрлаш, иқтидорли ёш спортчиларни аниқлаш, халқаро спорт мусобақаларида муносиб қатнашадиган профессионал спортчилар тайёрлаш учун уларнинг кўникма ва билимларини ривожлантиришга йўналтирилган замонавий ўқитиш дастурлари ва методларини ишлаб чиқиш; 
  • таълим олувчиларда индивидуал қобилиятлари ва истеъдодларини ҳисобга олган ҳолда жисмоний тарбия ва спортга оид кўникмаларни шакллантириш; 
  • юқори интеллектуал салоҳиятга ва спорт соҳасида пухта билимларга эга мутахассисларни тайёрлаш; 
  • республика ва халқаро спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришадиган ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари таркибида иштирок этадиган иқтидорли спортчиларни тайёрлаш; 
  • ўқитиш ва тайёрлашнинг барча даражаларида инновацион методикаларни жорий этиш ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасига оид долзарб мавзулар бўйича чуқур илмий тадқиқотлар ўтказиш; 
  • мавжуд ўқув-методик, моддий-техник базани ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, таълим жараёнига спортчилар тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги даражасини таъминлайдиган ўқитишнинг замонавий техник воситаларини, педагогик технологияларни жорий этиш.


Факультетнинг таълим йўналишлари 

  • 5610518 – Спорт фаолияти Таэквондо (WTF)
  • 5610700 – Спорт тадбирларини ташкил этиш ва бошқариш  
  • 5610700 – Спорт тадбирларини ташкил этиш ва бошқариш (сиртқи)

Факультетда 2018-2019 ўқув йилида уч та йўналиш бўйича юздан ортиқ талаба таҳсил олмоқда. Бугунги кунда факулътетда иккита кафедра фаолият юритмоқда : “Таэквондо ва спорт фаолияти ”ҳамда “Жисмоний тарбия ва спорт”. Бакалавриат таълим йўналишининг ўқув муддати 4 йил. Талабалар билан ўқув машғулотлари ўзбек, рус ва корейс тилида олиб борилади.



Сифатли таълим жараёнини таъминлаш мақсадида “Таэквондо ва спорт фаолияти ” кафедрасига ўқув машғулотларини олиб бориш учун кореялик Таэквондо (WTF ) KUKKIWON академияси вакили фан доктори, профессор Баек Мун Жон  ва Ўзбекистон Таэквондо миллий терма жамоаси етакчи мураббийси, хизмат кўрсатган мураббий Ким Александр Анатолевичлар жалб қилинган. 
  



Бугунги кунда ўқув-методик ва илмий – илмий тадқиқот ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида қуйидаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган:

  • Чуваш давлат қишлоқ хўжалик академияси(Чебоксары);
  • Ломоносов номидаги Москва давлат университети Тошкент филиали;
  • “Dankook”университети ( Жанубий Корея)Бугунги кунда ўқув-методик ва илмий – илмий тадқиқот ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида қуйидаги олий таълим м
  • “Yongin ” университети (Жанубий Корея) 
  • Университетимизда 20 та турдаги спорт турлари бўйича машғулотлар йўлга қўйилган бўлиб, бундан ташқари яна қуйидаги спорт турларини йўлга қўйиш режаси мавжуд: Таэквондо (WTF), волейбол (эркаклар ва аёллар), футбол, енгил атлетика, шахмат-шашка, армрсерлинг, сузиш, мини-футбол, гандбол, баскетбол (эркаклар ва аёллар), юнон-рум кураши, столь тениси ва бошқалар. 
Бизнинг талабаларимиз орасида Жаҳон ва Осиё ўйинлари ғолиблари ҳамда Ўзбекистон чемпионлари ва бошқа кўплаб нуфузли халқаро мусобақалар совриндорлари мавжуд. 



Бизнинг хамкорлар





Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari