Журналистика

Декан Мирсоатова Маҳлиё Собировна
Декан, Филология фанлари номзоди
Қабул Душанба-Шанба, 14:00 - 17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон (0 371) 246-61-82
Факс
e-mail journalizm@nuu.uz

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети дастлаб 1949 йил Ўрта Осиё давлат университетининг филология факультетида бўлими сифатида очилган. 1967 йилда журналистика бўлими факультет мақомига эга бўлди. Тарих фанлари доктори, профессор Туган Эрназаров журналистика факультетининг биринчи декани этиб тайинланди. 1999 йилда факультетнинг бакалавриат йўналишидаги илк битирувчилари, 2001 йилда эса факультетнинг магистратура мутахассислиги илк битирувчилари ўқишни тамомладилар. Факультетда2001 йилга келиб рақамли ва аналог телерадиостудия ва мини-типография, ахборот-ресурс маркази иш бошлади.

 

Журналистика факультети бакалавр йўналиши ва магистратура мутахассисликлари

Бакалавр

5220100 – журналистика (фаолият турлари бўйича) таълим йўналиши

5220100 – журналистика (фаолият турлари бўйича) 2-мутахассислик махсус сиртқи

Магистратура мутахассисликлари

5A220101–журналистика (газета ва журналлар)

5A220103–телевидение ва радиоэшиттириш

5A220104–ноширлик иши ва муҳаррирлик

5A220205–ахборот хизматлари технологиялари (ахборот хизматлари)

5A220101–журналистика (олий журналистика курслари)

 

Профессор-ўқитувчилар 

 Факультетда 4 нафар фан доктори ва 17 нафар фан номзоди фаолият олиб боради.

Маҳорат мактаблари

21 та

Илмий мактаб 

2 та

 


Факультет ютуқлари

2015 йилда  факультетимиз 2 нафар доценти (М.И.Исраил) ва 2017 йилда (З.Т.Тохиров) “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” танловининг республика босқичида “Энг яхши педагог-илмий тадқиқотчи” номинацияси бўйича ғолиб бўлдилар.

Профессор Ҳ.И.Акбаров 2016 йил “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди.

Факультетимизнинг профессор-ўқитувчилари ва талабаларидан иборат “Jurfak online” гуруҳи 2016 йил ноябрь ойида ўтказилган физикларнинг халқаро симпозиумини республика ва халқаро ОАВда ёритишда фаол иштирок этди.

Факультет ўқитувчилари ва талабалари ташаббуси билан 2010 йилдан буён республиканинг нуфузли олий ўқув юртлари талабаларини бирлаштирувчи, Интернет-журналистиканинг долзарб масалалари муҳокамасига бағишланган Анъанавий Медиаконференция ташкил этиб келинмоқда.

Москва Давлат университети журналистика факультети ва Санкт-Петербургдаги масс-медиа ва журналистика институти билан талабалар алмашинуви йўлга қўйилган.

2015 йилда Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда “Ёш журналистлар клуби” ташкил этилди.

 

 ДОЦЕНТ АҲМАДЖОН МЕЛИБОЕВ МАҲОРАТ МАКТАБИ



Тажрибали  устоз Аҳмаджон Мелибоев раҳбарлигида ташкил этилган “Маҳорат мактаби” 13 йилдан бери фаолияти юритади. Шу йиллар ичида ушбу мактабда 150 дан ортиқ истеъдодли талабалар сабоқ олишди. Улар ичидан 3 нафари Ўзбекистон Республикаси Президентининг стипендиясига муносиб кўрилди, 22 нафари республика миқёсида ўтказилган турли танловларда ғолиб чиқишди.  4 нафарининг китоблари устоз ёрдамида чоп этилди.

Ўтган йили “Шарқ” нашриётида чоп этилган “Гуллаётган дарахт” тўпламига устоз 70 нафар шогидларининг  70 та мақоласини киритдилар.

 

“ЖУРНАЛИСТ” ўқув газетаси

•      “Журналист” ўқув газетаси 1978 йилдан чиққа бошлаган;

•      Ҳозирги пайтгача “Журналист” газетасининг 268 сони чоп этилган;

•      “Журналист” газетаси йилда 4-5 маротаба чиқади. 

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari