Геология ва геоинформацион тизимлар

Декан Тойчиев Ходжиакбар Абдурасулович
Декан,
Қабул Душанба-Шанба, 14:00 - 17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон (0 371) 246-22-26
Факс
e-mail -
Факультетнинг мақсади – Ўбекистон иқтисодиятининг устивор йўналишлари бўйича  фундаментал билимга эга бўлган, назарий ва амалий ишларни бажораладиган етук геолог мутахасисларни тайерлашдан иборат.

Факультетининг қисқача тарихи



 
Дастлаб  геолог  мутахассислар  1918-1919 йилларда  Мусулмон  Ҳалқ  дорилфунунининг  кегинчалик  Туркистон  Халқ  университетининг  табиий  бўлимида  “Геология кабинетида”  тайёрланган.
  1920-йилнинг  сентябрь  ойидан  бошлаб  геолог  мутахассислар  физика - математика  факультетининг  табиий  бўлимида  тайёрланди.
          1924-йили  табиий  бўлим  қошида  “Тарихий  геология  ва  палеонтология”  ҳамда  “Умумий  геология  ва  гидрогеология”  кафедралари  ташкил  этилди,  1926-йилда  “Гидрогеология  ва  мухандислик  геологияси”  кафедраси  алоҳида  ажралиб  чиқди.
1935-йилда  Университет  қошида  “Тупроқшунослик - геология -география “ факультети  ташкил  этилди  ва “ Геология”  кафедраси  алохида  ажралиб  чиқди.
  1938-йилга  келиб факультет қошида  янги  кафедралар    “Минералогия  -  петрография”  ва  “Геология  -   палеонтология” очилди.
  1945-йилдан  бошлаб  то  1993-йилгача  “Геология”  факультети  мустақил  фаолият  олиб  борди.  
  1993-1994-йиллари  факультет “ География”  факультети  билан  бирлашди.
  1994-йилда ажралиб , 2017-йилгача мустақил факультет  сифатида  фаолият  олиб  борди.
  2016-2017-йиларда “ Геология”  факультети  яна  “География “ фкультети  билан  бирлашди.
  2017-йилдан ҳозирги  вақтгача  “ Геология”  факультети  қайтатдан    янги -“Геология  ва  геоинформацион  тизимлар”  факультети  номи  билан  тикланди  ва  мустақил  фаолият  олиб  бормоқда.



                


     
Ҳозирги  вақтда  факультетда  5та  кафедра мавжуд  бўлиб,  уларда  4та.  

Бакалаврият йўналиши: 
  • 5140800-Геология
  • 5140900-Геофизика
  • 5141600-Фойдали қазилма конларини бахолаш ва  геомоделлаштириш, 
  • 5140200-Геокимё   

МАГИСТРАТУРА МУТАХАССИСЛИГИ БЎЙИЧА 8ТА МУТАХАСИСЛИК МАВЖУД: 

• (5А140801-Умумий ҳудудий геологик
• 5А140806-Геологик съёмка ва фойдали қазилмаларни қидириш 
• 5А140901-Геофизика, фойдали қазилмаларни қидиришнинг геофизик усуллари,                           
• 5А141102 - Гидрогеолгия, 
• 5А311701- Фойдали қазилма конлари геологияси, қидирув ва разведкаси 5А140803-Геокимё, фойдали қазилмаларни қидиришининг геокимёвий усуллари, 
• 5А140804-Минералогия, кристаллография, петрография, 
• 5А140902-Сейсмология ва сейсмометрия)   
5ТА (PHD) ТАЯНЧ    ДОКТОРАНТУРА:
04.00.01-Умумий ва минтақавий геология 
04.00.02- Қаттиқ фойдали қазилма конларининг геологияси уларни қидириш ва разведка қилиш.                       
04.00.03 -. Геотектоника ва геодинамика.  Петрология ва литология, 
04.00.05.- Палеонтология ва стратиграфия, 
04.00.06. Геофизика.      

Фойдали қазилмаларни қидиришнинг геофизик усуллари  ва  5та  (DSc.) докторантура:  (04.00.01.Умумий ва минтақавий геология, 04.00.02. Қаттиқ фойдали қазилма конларининг геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш.    Металлогения ва геокимё,      04.00.03. Геотектоника ва геодинамика.        Петрология ва литология, 04.00.05.- Палеонтология ва стратиграфия, 04.00.06. Геофизика,     Фойдали қазилмаларни қидиришнинг геофизик усуллари ихтисосликлари бўйича  мутахассислар  тайёрлайди.
Факультетда    6та  илмий, 7та  ўқув    лаборатория,  2та  компьютер  маркази, кутубхона  (35минг китоб  фонди),  3та  бўлимдан  иборат  Т.Н.Далимов номидаги   “Геология”  музеи  (4000 дан  ортиқ  экспонат), Оқсоқ - ота   ўқув дала амалиёт базаси, Геоинформатика  ва  гидрогеология  ўқув - илмий  маркази  ва  4та  илмий  тўгараклар  мавжуд.
Факультет  профессор-ўқитувчилари  1та  халқаро  3та  Республика  миқиёсидаги  грант  лойихаси  ва  5та  хўжалик  шартномаларига  эга.
Факультетда  1  нафар  академик,  9  нафар фан  доктори,  профессор,  6  нафар  фан  номзоди,  доцент,  6  нафар  катта  ўқитувчи,  7  нафар  ўқитувчи  фаолият  олиб  бормоқда.
Ҳозирги  вақтда  фкультетни  кундузги  ва  сиртқи  бўлимларда  331та  бакалавр,  53та  магистрант,  37та  сиртқи  талаба,  5та  таянч  докторант  таълим  олмоқда  ҳамда   факультет  илмий  кенгаши  ва фалсафа доктори ( PhD)  ва фан доктори ( DSc. ) илмий даража берувчи , GM  40.01  рақамли  бирлашган  илмий  кенгаш  мавжуд.
Факультет профессор-ўқитувчилари бир қатор чет эл илмий марказлари, олий таълим муассалари билан хамкорлик қилади: Россия, Германия, Полша, Норвегия, Голландия ва бошқалар.  
Факльтетни битирувчи талабалари ЎзР геология ва минераль ресурслар комитети институтлари (3та), Ўзбекгидрогеология бирлашмаси  ва зкспедициялари ( 20 та ), ЎзРФА институтлари, Олий таълим муассалари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари, Ўзбек нефт - газ холдинги, Навоий тоғ-кон металургия комбинати,  Олмалиқ тоғ-кон металургия комбинати, лойилаштириш институтлари ва бошқа ишлаб чиқариш объектларида фаолият кўсатишлари мумкин.



 

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari