Биология

Декан Абдрахманов Тохтасин
Декан, Қишлоқ хўжалик фанлари номзоди
Қабул Душанба-Жума, 14:00-15:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон +99871-227-15-44
Факс
e-mail soilecology@yandex.ru
Биология факультети Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибидаги энг кекса, обрўли ва нуфузли ўқув масканларидан бири ҳисобланиб, дастлаб бу факультет биология-тупроқшунослик номи билан аталган. Факультет ва унинг кафедралари ўтган асрнинг 30-йилларигача физика-математика факультетининг бўлими сифатида фаолият кўрсатган. 1931 йилдан бошлаб эса университетда алоҳида Биология-тупроқшунослик факультети ташкил этилган.



Биолгия-тупроқшунослик факультетига дастлаб педазоология илмий йўналиши ва мактабини яратган профессор А.Л. Бродский деканлик қилган.   
1932-1933 йилларда биология-тупроқшунослик факультетига Т.З. Зохидов деканлик қилган. Т.З Зохидов академик даражасигача кўтарилган,  умуртқали ҳайвонлар зоологиясининг ривожланишига катта ҳисса қўшган олим ҳисобланади.
1933-1934 йилларда факультет декани бўлиб И.А. Райкова фаолият кўрсатган ва ботаника фанини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшган.
1934-1936 йилларда факультетга  Н.А. Кейзер деканлик қилган. Республикамизда Гидробиология ва ихтиологиянинг ривожланишига катта ҳисса қўшган.
1944-1959 йилларда факультетга П.Б. Азизов деканлик қилган ва  бу даврда генетика фанини ривожлантиришга ва кадрлар тайёрлаш бўйича сезиларли самарага эришилган.
1959-1965 йилларда факультетга Қ.Н. Нажимов деканлик қилган ва зоология фанининг ривожланишига ката хисса қўшган.
1965-1970 йилларда факуьтетга Ғ.К. Комилов деканлик қилган ва гидробиология ва ихтиология кафедрасини ривожланишига ката ҳисса қўшган.
1970-1973 йилларда факультетда Ҳ.Қ. Ҳамроқулов декан лавозимида ишлаган. Ҳамроқулов Ҳ.Қ. одам ва ҳайвонлар физиологияси сохасини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшган олим ҳисобланади.
1973-1974 йилларда факультетга академик А.Т. Тўлаганов деканлик ўилган ва республикамизда фитогельминтология сохасининг ривожланишига катта хисса қўшган олим ҳисобланади.
1974 -1977 йилларда факультетга яна Ғ.К. Комилов деканлик қилган.
1977-1988 йилларда факультет декани лавозимида Валиханов М.Н. фаолият кўрсатган. Шу йилларда факультет ўзининг ҳозирги биносига кўчирилган ва шу билан бирга биокимё фанининг ривожланишига катта ҳисса қўшган.
1988-1992 йилларда факультетга Б.З. Зарипов деканлик қилган ва факультетнинг ҳар жиҳатдан ривожланишига ўз ҳиссасини қўшган.
1992-1998 йилларда факультетга М.С. Эргашев деканлик қилган ва одам ва ҳайвонлар физиологияси сохасини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган
1998- 2004 йилларда факультетга Т.А. Абдрахмонов деканлик қилган ва тупроқшунослик ва агрохимия сохаларини ривожлантиришга ката хисса қўшган.
2004-2011 йилларда факультетга  Б.А. Мўминов деканлик қилган ва умиртқасизлар зоологияси сохасини янада ривожланишига катта хисса қўшган
2011-2014 йилларда факультетга О.К. Рахимов деканлик қилган ва шу даврда факультет қайта таъмирланган.
2014-2015 йилларда факультетга А.С. Йўлдошев деканлик қилган.Ботаника ва ўсимликлар физиологияси сохасининг ривожланишига катта хисса қўшган
2015 йилдан Биология факультети деб номланган.  
2015-2016 йилларда факультетга В.Б. Файзиев деканлик қилган ва микробиология сохасини ривожланиши учун ўз хиссасини қўшган
2016-2018 йилларда факультетга П.Н. Пирахунова деканлик қилган ва ботаника сохасини ривожланиши учун ўз хиссасини қўшган
2018 йилдан ҳозирги кунгача факультетда Т.Абдрахманов деканлик лавозимида ишлаб келмоқда
Бу маскандан кўплаб профессорлар, академиклар етишиб чиққан. Биология факультетининг тарихи ундаги кафедралар билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, ҳар бир кафедра ўзининг тарихи ва мактабларига эга. 




Факультет ташкил этилгандан бери Мустақил Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари илмий муассасалари, тиббиёт масканлари, халқ таълими ва халқ хўжалиги учун 12 мингдан ортиқ олий маълумотли етук биолог, эколог  ва тупроқшунос-агрокимёгар бакалавр ва магистрлар тайёрлайдиган республикадаги етакчи факультетлардан бири ҳисобланади.

ЙЎНАЛИШ МУТАХАССИСЛИК ВА ИХТИСОСЛИКЛАР

Бакалаврият -  ўқиш муддати – 4 йил

Йўналишлар:

5140100- Биология
•5141000- Тупроқшунослик
•5630100- Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси

Магистратура –ўқиш муддати – 2 йил 

Мутахассисликлар:
  • 5А140101- Биология (фан  йўналишлари бўйича)
  • 5А140102- Микробиология ва вирусология
  • 5А140103- Ихтиология ва гидробиология          
  • 5А140104- Биотехнология
  • 5А140105-  Биофизика 
  • 5А140106-  Биокимё 
  • 5А140107-  Генетика 
  • 5А140108-  Зоология
  • 5А141001-  Тупроқшунослик 
  • 5А141002-  Экспериментал агрокимё  
  • 5А630102 – Экология

Докторант ва таянч докторант – ўқиш муддати -3 йил
     
Ихтисосликлар:

03.00.04 - Микробиология ва вирусология
03.00.05 - Ботаника
03.00.06 - Зоология
03.00.09 - Умумий генетика
03.00.10 – Экология, 03.00.13 - Тупроқшунослик

Талабалар контингенти

Бакалвриат кундузги бўлим – 674 нафар
Бакалавриат сиртқи бўлим – 135 нафар
Магистратура – 124 нафар

Профессор-ўқитувчилар таркиби

Академиклар – 5 нафар
Фан доктори ва профессорлар -  22 нафар
Фан номзоди ва доцентлар – 48 нафар


ФАКУЛЬТЕТДА ФАОЛИЯТ КЎРСАТГАН КАФЕДРАЛАР: 

“Биокимё” кафедраси – 1962 йил Ё.Х.Тўрақулов ташаббуси билан Ўзбекистонда илк бор ТошДУда Биокимё ва биофизика кафедраси ташкил этилди. Кафедра илмий мавзуси: “Ҳужайра метоболизмга  ўсимлик табиатли биологик фаол модддалар” таъсир механизмини ўрганиш .

“Одам ва хайвонлар физиологияси” кафедраси – 1929 йил А.И.Израэль асос солган. Кафедра илмий мавзуси: “Организмдаги физиологик ва биокимёвий жараёнларга биологик фаол моддаларнинг таъсир механизмини  ўрганиш
“Биофизика” кафедраси – 1929 йил А.И.Израэль асос солган. Кафедра илмий мавзуси:”Паст частотали электр магнит майдонининг ўсимлик ва микроорганизмларга бошқарувчи таъсир кўрсатиш механизмини ўрганиш”.

“Микробиология ва биотехнология” кафедраси – 1938 йилда университетда “Тубан ўсимликлар” кафедраси сифатида академик Райкова И.А.томонидан ташкил қилинган. Кафедра илмий мавзуси: “Биологик фаол моддалар олишнинг ресурс тежовчи ва рақобатдош технологияларини яратиш, уларнинг қўлланилишининг назарий ва амалий аспектлари, Тошкент вилояти микрофлорасига антропоген омилларни таъсири”.

“Генетика” кафедраси – 1920 йил П.А.Баранов томонидан ташкил қилинган. Кафедра илмий мавзуси: “Маркер селекцияси самарасини оширувчи усулларни ишлаб чиқиш мақсадида морфологик маркерлар белгиларини  юқори ва сифатли тола ҳосили ва тезпишарлиги, ғўзани касалликлари ва энтомо зараркунандаларга иммунитети генетикаси”

“Зоология” кафедраси- 1920 йилда А.Л Бродский ташаббуси  билан ташкил этилган. Кафедра илмий мавзуси: “Ўзбекистон ҳайвонот оламининг биохилма-хиллиги ва уларни сақлаш муоаммолари” 

“Ботаника ва ўсимликлар физиологияси” кафедраси – 1924 йил М.Г.Попов асос солган. Кафедра илмий мавзуси: “Ғарбий Тян-шан ўсимлик қоплами, янги ва ноананавий навларнинг физиологик ва биокимёвий хоссаларини ўрганиш”

“Экология” кафедраси- 1990 йилдан бошлаб Эколог мутахассисларини тайёрлаш мақсадида Гидробиология ва Ихтиология кафедраси Экология ва Ихтиология кафедраси деб номланди. Кафедра илмий мавзуси: “Республика шароитига техноген бузилган тупроқлар экосистемаларни тиклаш. Ўсимликлар тузга чидамлилигини илмий асослаш ва тупроқни тузсизлантирувчи истиқболли ўсимликларни ўрганиш” 

“Тупроқшунослик” кафедраси – 1935 йилда университетнинг Геология-география факультети тизимида ташкил топган. Кафедра илмий мавзуси: “Ўзбекистон тупроқларини генезиси, географияси, эволюцияси ва агромелиоратив хоссалари, уларни тиклаш, сақлаш йўллари билан унумдорлигини ошириш ва ҳимоялаш” 

Ҳозирги кунда факультетда  жами 953 нафар (3 та бакалавр таьлим йўналишларида 753 нафар, 13 та магистратура мутахассисликлари бўйича 124 нафар, сиртқи таълим бўйича 82 нафар) талабалар таҳсил олмоқда.


ИЛМИЙ ФАОЛИЯТ



Факультет таркибида ҳозирги кунда 8 та кафедра, 4 та илмий лаборатория ва АГРОЭКОБИО технология маркази, ахборот pecуpc маркази ва ўқув заллари мавжуд. Факультет қошида Ғўза генетик линияларининг дунёда ягона коллекцияси ва Зоология музейи ташкил этилган. Зоология музейининг коллекцияси фондига 22 мингдан ортик 600 турга мансуб қушлар, 1,5 минг сут эмизувчилар намунаси, 700 дона қушлар уясидан олинган тухумлар ва катта миқдордаги хашаротлар намуналари киради. 



Факультет Мустақил Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари учун олий маълумотли етук биолог, эколог, тупроқшунос-агрокимёгар, биокимёгар, биофизик, генетик ва ихтиолог каби мутахассислар тайёрлайди. Факультетда ҳозирда 5140100-Биология (турлари буйича), 5141000- Тупроқшунослик, 5630100-Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси таълим йўналишлари ва унинг негизида 12 та мутахассислик бўйича магистрлар тайёрланмоқда. 





ИЛМИЙ МАКТАБЛАР

Факультетда қатор илмий мактаблар шаклланган бўлиб, Зоология илмий мактабига академиклар Т.З.Зоҳидов, А.Т. Тўлаганов, Биокимё илмий мактабига академик Ё.Х.Тўрақулов, М.Н. Валихановлар, Биофизика мактабига Б.О. Тошмуҳамедов, Ботаника илмий мактабига академик И.И. Гранитов, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий мактабига академик С.Н.Рыжов, Генетика  илмий мактабига академик Ж.А.Мусаевлар асос солишган. 




Айни вақтда илмий мактабларнинг давомчилари сифатида   академиклар  М.Мавлоний, А.Абдуллаев, Р.Собиров, Ж.Азимов, Ж.С.Саттаров,  Б.А.Тошмухамедов, Т.Арипов, А.Абдукаримов, Б.З.Зарипов, профессорлар  С.Долимова, М.Абдуллаева, Л.С.Кучкарова, Қ.Д.Давронов, Л.Ғафурова,  Қ.С.Давронов, Х.Х.Турсунов, А.Вахобов, С.А.Абдуллаев, У.З.Мирходжаев, доцентлар Т.Абдрахманов, Р.Игамназаров, Х.Эшова М.Фахрутдинова, Б.Мўминов ва бошқалар фаолият юритишмоқда.
2018 йил 5 декабр куни Ергеодезкадастр давлат қўмитаси Тупроқ бонитировкаси
шўъба корхонаси таркибида Биология факультети кафедраларининг филиали очилди.


МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ФАОЛИЯТ

Тарихий хотирани мустаҳкамлаш мақсадида аждодларимиз маънавий меросини ўрганиш билан бир қаторда, ёшларимизга ўз замондошларимизнинг ҳаёт йўли билан таништириш учун учрашувлар ўтказилиб, уларга ҳавас қилиш, намуна олишга ўргатмоқда. Ҳар ойда факультетда ва бириктирилган талабалар турар жойида республиканинг машҳур санъаткорлари, олимлари, шоир ва шифокорлари билан турли мавзуларда давра суҳбатлари ўтказилади.  
  
  
Шунингдек талабаларнинг Қувноқлар ва Зукколар кўрик танлови, Заковат мусобақаси, Гуллар байрамитадбирларини ўтказиш анъанага айланган. Факультетда ҳар йили Наврўз байрами нишонланади. Шунингдек хотин-қизлар кенгаши ҳам талаба қизларнинг урф-одатларга риоя қилиши, одоб-ахлоқи бўйича тадбирлар ўтказади. Илгари факультетда ишлаган айни пайтда нафақадаги профессор ўқитувчиларнинг Меҳр кўзда рукнида уйларига борилади. Уларнинг аҳволидан хабар олинади.

ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ

Факультетнинг хорижий университетлар билан алоқаси ҳам кенг йўлга қўйилган. Жумладан, Тупроқшунослик кафедрасида Erasmus Mundus дастури доирасида 2010-2017 йилларга мўлжалланган “Central Asia Student International Academic exchange with European Union - CASIA” халқаро лойиҳаси бўйича университетнинг  профессор-ўқитувчилари, магистр талабалари Европанинг нуфузли Wageningen University, The Netherlands, Universitat fiir Bodenkultur, Austria, University of Hohenheim, Germany, Czech University of Life Sciences, Czech Republic, Slovak University of Agriculture, Slovak Republic, The Swedish University of Agricultural Sciences, Sweden, Universidad de Granada. Spain университетларида ўқиш ва стажировкада бўлиб қайтишди. 



2018 йил 20 сентябр куни  “Биология ва экологиянинг долзарб муаммолари” мавзусида Кембридж университети доктори, Темур Юнусов томонидан талабаларга илмий маърузалар ўқилди. 

К.А.Тимирязев номидаги Россия давлат аграр университети ректори и.ф.д., профессор В.П.Чайка иштирокида 20.10.2018 йилда ЎзМУ Биология факультети  Тупроқшунослик кафедрасига ташриф буюрди. Улар иштирокида ташкил қилинган семинарда М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва К.А.Тимирязев номидаги Россия давлат аграр университети ўртасида 2017 йилда имзоланган академик ҳамкорлик шартномаси, уни келгусида янада кенгайтириш ва ривожлантириш, жумладан ҳамкорликда “Органик дехқончилик” магистратура мутахассислигини очиш ва икки томонлама раҳбарлик асосида магистр кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш истиқболлари ҳақида келишиб олинди.


Айни вақтда эса Европа лойиҳаси аъзоси Эрасмус + Key  Aktion 1-Mobilitey for learners  and staff – Higher Education Student and Staff  Mobility халқаро гранти доирасида Европа университетлари билан академ алмашинувга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда. Бундан ташқари Россия, Польша, Чехия, АҚШ каби давлатларнинг нуфузли университетларининг олимлари факультетга келиб илмий маърузалар ўқишлари йўлга қўйилди. 



Нобел мукофотини қўлга киритишга сазовор бўлган турк олими Шимолий Каролина университети профессори Азиз Санджар 15.10.2018 йилдан 22.10.2018 гача Ўзбекистон Миллий университетига, жумладан Биология факультетига ташриф буюрди. Талабаларга “Илмга бағишланган хаёт” мавзусида илмий маърузалар ўтди ва Азиз Санджар номидаги Молекуляр биология лабораторияси ташкил қилинди. 


Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari