Маънавият ва маърифат иқтидорли талабалар билан ишлаш

Бўлим бошлиғи Хидиров Аброр Мўминович
Бўлим бошлиғи,
Қабул Душанба-Шанба, 14:00 - 17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон
Факс
e-mail
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими университет жамоаси, айниқса талаба-ёшлар ўртасида миллий ва умумбашарий қадриятларга асосланган демократик тамойилларни қарор топтириш орқали инсон ҳуқуқлари ва қадр-қимматларини улуғлашга, жисмонан соғлом, ақлан етук, дунёқараши теран ва мустақил фикрловчи баркамол ёшларни тарбиялашга йўналтирилган узоқ муддатли, кенг кўламли маънавий-ахлоқий тарбия дастурини амалга оширади.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон, Қарор ва Фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруқлари ҳамда университет ички тартиб-қоидаси ва ушбу бўлим Низомига биноан фаолият кўрсатади.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлимининг асосий мақсади - талаба-ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялаш, уларнинг маънавий, эстетик, ахлоқий дунёқарашини кенгайтириш, тафаккурини турли хил ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш ҳамда мустақил Ўзбекистоннинг чинакам фидоий, ватанпарвар шахси сифатида тарбиялашдан иборат.

Маънавий-маърифий ва тарбия ишнинг асосий йўналишлари:

– талабаларни миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида, мустақил Ўзбекистон Республикасининг хақиқий фуқаролари этиб шакллантириш;
– Ватан олдидаги фуқаролик ва фарзандлик вазифаларини сидқидилдан бажаришга тайёрлаш;
– талабаларда касб хунарни мукаммал эгаллаш масъулиятни ошириш;
– талабанинг шахс сифатидаги, ўзига хос индивидуал фазилатларни шакллантириш ва такомиллаштириш;
– талабаларни ижтимоий фаоллик, ташабускорлик, ўқишга ва касбга бўлган ҳурмат ва ижтимоий масъуллик ҳиссини кенг тарғиб қилиш;
– талабалар ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий онгини ривожлантириш, уларда танқидий ва тахлилий фикрлаш кўникмаларни кенгайтириш;
– талаба ёшларга салбий иллатлар: адолатсизлик, таъмагирлик, маҳаллийчиликнинг салбий оқибатларини англатиш;
– талаба ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг қизиқишлари асосида илмий-ижодий фаолиятини ташкил этиш;
– манзиллашган маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларни такомиллаштириб бориш.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлимининг асосий вазифалари:
- мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни талаба ёшлар орасида кенг тарғиб этиш;
- талаба-ёшлар орасида ахлоқий, эстетик, сиёсий, ҳуқуқий, бадиий тарбияни шакллантириш ишларини йўлга қўйиш;
- миллий урф-одатлар, қадриятларни тарғиботига бағишланган анжуманлар, давра сухбатлари ва учрашувларни ташкил этиш;
- талабаларнинг маънавий ва жисмоний камолотини юксалтириш ишларини такомиллаштиришга кўмаклашиш;
- университетда маънавий, маърифий ва тарбиявий ишларнинг устувор йўналишларини белгилаш, бу борада зарур меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уни амалга оширилишини таъминлаш;
- диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш борасида талаба ёшлар орасида мафкуравий иммунитетни қарор топтириш;
- ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқаришга кўмаклашиш
- ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш;
- ёшлар маънавиятини ошириш, улар орасида китобхонлик маданиятини юксалтириш;
- талаба қизларни касб-ҳунарлар эгаллашларига кўмаклашиш ишларини тизимли ташкил этиш;
- Республика Маънавият ва маърифат марказининг шаҳар, туман бўлимлари ҳамда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган жамғармалар, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда маънавий-маърифий ишларни такомиллаштиришда фаол иштирок этишдан иборат.

Университетдаги маънавий-маърифий ишларни бевосита ёшлар билан ишлаш бўйича проректор ташкил этади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari