Маркетинг ва талабаларни ишга жойлаштириш

Бўлим бошлиғи Думаев Файзуллохон Суванханович
Бўлим бошлиғи,
Қабул Сешанба-Пайшанба, 10:00-12:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон +998712468343
Факс
e-mail marketing_nuuz@mail.ru
Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Миллий Университетининг 2007 йил 27 март даги 01-155-сонли буйруғи билан тасдиқланган Маркетинг бўлими тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширади ва қуйидаги вазифаларни бажаради:

–университетда тайёрланаётган олий малакали кадрларга корхона, муассаса ва ташкилотлар эҳтиёжларини ўрганиш;

–таълим соҳасида бозор муносабатларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш, ёш мутахассисларга бўлган талаб кўрсаткичлари асосида битирувчи бакалавр ва магистрлари учун реал буюртмалар портфелини шакллантириш;

–меҳнат бозори коньюктурасини ўрганиш, қабул кўрсаткичларига таклифни истеъмолчиларнинг битирувчиларга бўлган реал буюртмалари асосида шакллантириш, қабул, талабалар контенгенти, талабалар тўлов-контрактини расмийлаштириш ва мониторингини олиб бориш;

–янги йўналишлар ёки мутахассисликалар бўйича таклифлар ва аксинча вақт талабига, бозор иқтисодиётига жавоб бермайдиганларини тугатиш ва бошқа университет билан боғлиқ соҳани ривожлантиришда иштирок этиш.

2018-2019 ўқув йилида 1881 нафар битирувчилар, шундан 1458 нафари (429 нафар грант ва 1029 нафар тўлов контракт асосида) бакалавриат йўналишлари бўйича ҳамда 423 нафари 
(139 нафар грант ва 284 нафар тўлов-контракт асосида) магистратура мутахассисликлари бўйича тамомлайди.

2017-2018 ўқув йилида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини битирган ёш мутахассисларни иш билан бандлиги кўрсаткичлари тармоқлар ва соҳалар кесимидага статистик маълумот.

2018-2019 ўқув йилида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича йиллик тўлов контракт суммалари.

Маркетинг ва битирувчиларни ишга жойлаштириш бўлими таркиби:

1.      Бўлим бошлиғи;
2.      Иқтисодчи;
3.      Ёш мутахассислар билан ишлаш бўйича 1-тоифали мутахассис;
4.      Тўлов-контракт билан ишлаш бўйича инспекторлар;
5.      Компьютер технологиялари бўйича 1-тоифали муҳандис.

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari