Сиртқи бўлим

Бўлим бошлиғи Топилдиев Воҳиджон Раҳимжонович
Бўлим бошлиғи,
Қабул Жума-Шанба, 15:00 - 17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон (0 371) 246-68-10
Факс
e-mail vtopildiev@mail.ru

Сиртқи бўлим Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети бошқарув тузилмасининг таркибий бўлинмаси бўлиб, унинг фаолияти бакалавриат таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича талабаларни ўқитиш, таълим - тарбия жараёнларини узвий ва уйғунлашган ҳолда олиб бориш, илмий – педагогик кадрлар тайёрлаш, малака ошириш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, кафедраларда илмий-тадқиқот лойихаларини бажариш ишларини мувофиқлаштирувчи тузилма хисобланади. Бўлим Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Фармойишлари, Қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқлари, фармойишлари, университет ректори буйруқлари, фармойишлари ҳамда университет Устави хамда ички тартиб ва қоидалари асосида фаолият олиб боради.

Сиртқи бўлимда бўлим бошлиғи ва 1 нафар услубчи фаолият олиб боради.

Сиртқи бўлимнинг вазифалари:

-сиртқи таълимни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш;

-талабаларнинг малакавий амалиётларини ташкил қилиш бўйича иш берувчилар билан шартномалар тузиш;

-ўқитишнинг янги технологиялари татбиқ қилинишини ва талабалар ўзлаштириши назорат қилинишини таъминлаш;

-талабаларнинг битирув малакавий ишлари мавзуларини мувофиқлаштириш ва тасдиқлаш;

-талабалар билан ўқув ва тарбиявий ишлар олиб бориш самарадорлигини ошириш чораларини кўриш;

-меҳнат муҳофазаси, техника ва ёнгин хавфсизлиги бўйича тадбирларни, бўлим ходимларининг ички тартиб ва меҳнат интизоми қоидаларига риоя қилишини ташкил этиш;

-ўқув жараёнини таъминлайдиган профессор-ўқитувчиларнинг ўқув-методик, илмий ишларини режалаштириш, ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

-олий таълим муассасаси Кенгаши мажлисларида, ректоратда, факультет ва кафедраларда сиртқи таълим манфаатларини ҳимоя қилиш ва амалга ошириш;

-талабаларнинг курс иши ва битирув малакавий ишларига раҳбарлик қилиш учун сиртқи таълимда ўқув жараёнини таъминлайдиган профессор-ўқитувчиларни тақсимлаш;

-сиртқи бўлимнинг олий таълим муассасасининг бошқа тузилмалари билан ўзаро алоқасини таъминлаш ва бошқалар.

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari