Магистратура

Бўлим бошлиғи Мажидов Нурали Махмудович
Бўлим бошлиғи, иқтисодиёт фанлари номзоди
Қабул Душанба-Шанба, 14:00 - 17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон +99871 227-17-23
Факс
e-mail nmajidov70@mail.ru
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида магистратура таълими 1999-йилдан йўлга қўйилган бўлиб, дастлаб Магистратура маркази сифатида фаолият юритган, кейинчалик Магистратура бўлимига айлантирилган. Бугунги кунда Магистратура бўлими икки штат бирлигида (бўлим бошлиғи ва услубчи) фаолият юритмоқда.
Магистратура бўлими университетда магистрларни тайёрлашни мувофиқлаштиради, у кафедралар ва деканатлар билан биргаликда қуйидагиларни:
•магистрлар тайёрлаш бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш ва амалга оширишга, уларга тақдим этилаётган таълим ва ўқитиш сифатини назорат қилишга кўмаклашишни; 
•ўқув-изланиш ва илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилишини;
•барча факультетларнинг магистрлар тайёрлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишни;
•магистрларни ўқитиш ва уларнинг келгусида ишга жойлашиши устидан мунтазам мониторингни амалга оширишни, магистрлар тайёрлаш масалаларини таҳлил қилиш ва улар юзасидан мунтазам равишда ҳисоботлар тайёрлашни таъминлайди.
Магистратурада таълим жараёни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида» 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 36-сон қарори билан тасдиқланган “Магистратура тўғрисида Низом”, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган магистратура мутахассисликлари ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ ташкил этилиб келинмоқда.
Ўзбекистон Миллий университети магистрантларига юқори малакали профессор-ўқитувчилар: академиклар, фан доктори ва фан номзоди илмий даражасига, профессор ва доцент илмий унвонларига эга бўлган олимлар, шунингдек, давлат ва жамиятни модернизация қилиш, бозор иқтисодиётини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни ахборотлаштириш шароитларида бой иш тажрибага эга бўлган амалиётчи мутахассислар жалб этилган.
Ўзбекистон Миллий университети магистратура талабаларининг магистрлик диссертациялари мавзулари банки ЎзМУнинг етакчи профессор-ўқитувчилари, ЎзФАнинг илмий-тадқиқот институтлари ҳамда соҳа илмий-тадқиқот институтлари, ташкилотлар ва ишлаб чиқариш корхоналари тавсияси асосида яратилган бўлиб, замонавий ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва такомиллаштириш муаммоларига бағишланган долзарб мавзулардир.
Магистратура мутахассисликлари талабалари томонидан стажировка ўташ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирининг 30.11.2015 йил № 9-2015 сонли “Олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликлари талабалари томонидан стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи асосида ташкил этилмоқда. 
Ўқитишнинг замонавий техник воситаларга мувофиқлиги ва илмий адабиётлар билан таъминлашни йўлга қўйиш, фан ва технологияларнинг янги ютуқларини ўқув жараёнига тезкорлик билан жорий этиш, таълим, фан ва ишлаб чиқаришни самарали интеграциялаш, буюртмачиларнинг магистрлар тайёрлаш жараёнидаги амалий улушини ошириш мақсадида магистрлик диссертация ишлари ҳимояларини аксарият қисмини ЎзФА ва буюртмачи ташкилотларда ўтказиш режалаштирилган.

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari