Тиббий бўлим

Бўлим бошлиғи Рустамова Раъно Парпиевна
Бўлим бошлиғи,
Қабул Душанба-Шанба, 14:00 - 17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон +9993 1717010
Факс
e-mail Tibbiyot@nuu.uz

Тиббий билим асослари- бу инсон саломатлиги тўғрисидаги фан бўлиб ,  инсон камолатининг мухим таркибий қисмини,  хуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишини ўрганади. Тиббий билим асослари фанининг ўқув дастури Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетида барча бакалавриат йўналиши учун ишлаб чиқилган.  



Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов саломатликни шахс камолатидаги ахамиятини таъкидлаб :  “Соғлом авлод деганда,  шахсан мен ,  энг аввало,  соғлом наслни,  нафақат жисмонан бақувват,  шу билан бирга,  рухий,  фикри соғлом,  иймон-еътиқоди бутун,  билимли,  маънавияти юксак,  мард ва жасур,  ватанпарвар авлодни тушунаман.  Буюк давлатни фақат соғлом миллат,  соғлом авлодгина қура олади ”,  - деган эди.  Президентимизнинг бевосита ташаббуси ва рахбарлигида мустақиллик эълон қилинган кундан бошлаб узлуксиз равишда маънавий ва жисмоний соғлом авлодни дунёга келтириш,  тарбиялаш,  хар томонлама баркамол шахсни шакллантириш ғояси давлат сиёсати даражасига кўтарилди.  



Мазкур ғоя шарофати билан давлат миқёсида босқичма – босқич мақсадга йўналтирилган тадбирлар ўтказилмоқда.  Бугунги кунда мустақил Ўзбекистон Республикаси таълим сиёсатида соғлом авлод ғоясини амалга оширишда қуйидаги йўналишларга алохида эътибор қаратилмоқда: 

- миллий генофондни сақлаш,  миллий менталитетни кучайтириш ? 

- жисмоний ва маънавий жихатдан соғлом авлодни тарбиялаш ? 

- эркин ва мустақил,  кучли ва софдил авлодни ўстириш ? 

- иқтидорли ва соғлом фикрли ,  тўғри мулохаза юритувчи эркин ёшларни тарбиялаш. 



Бу ғоялар Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган сиёсатга ,  яъни талабани жисмоний,  психологик саломатлик асосида соғлом турмуш тарзи кўникмаларига ўргатиш ,  организмининг умумий ва репродуктив саломатлиги билан таништириш,  бундан ташқари шахс ва миллат саломатлигини сақлаш ва мустахкамлаш йўналишига мос келади.  Тиббий тайёрлов фани асосида талабага инсон саломатлигига конструктив ёондошишни ўргатиш орқали саломатликни сақлаш ва мустахкамлашнинг фаол стратегиясини шакллантириш имконияти юзага келади.  Тайёрланган мутахассислар юқори маънавий фазилатга, улар зиммасига юклатилган масъулиятни ҳис қилишга,  тиббий ёрдамни кўрсатиши учун доимий тайёргарликга эга бўлиши шарт.  



Тиббий тайёргарлик курсини муваффақиятли тамомлаган талабаларга бакалавр дипломи билан бирга “фавқулодда ваззиятларда тиббиёт ҳамшираси” малака унвони кўрсатилган гувохнома берилади. Тиббий билим асослари фанининг мақсади инсон хаёти фаолияти ирсий механизмлари ва захираларини оқилона тадбиқи ва мухит ички ва ташқи шароитларига унинг мослашувчанлиги имконияти юксак даражасини таъминлашдан иборат. Назарий жихатдан мазкур муносабатда тиббий тайёрловнинг мақсади сифатида саломатликни шакллантириш қонуниятларини ўрганиш ва соғлом турмуш тарзини муваффақиятли моделлаштириш йўлларини ишлаб чиқиш акс этади.  Амалий жихатдан эса тиббий тайёрловнинг мақсади саломатликни шакллантириш ,  сақлаш ,  мустахкамлаш йўллари ва чора – тадбирларини белгилаш бўлиб,  саломатликни сақлашга масъулиятли муносабатни шакллантиришдир.  



Тиббий тайёрлов фанининг предмети алохида инсон саломатлигини олий хаётий қадрият сифатини билдирувчи категория тарзида ўрганиб,  бошқа фанлардан фарқли равишда,  у инсон соғлиғига мохияти,  даражаси ва сифатини аниқлаш мумкин бўлган,  анатомик ,  физиологик,  психологик ва ижтимоий башорат қилинадиган мустақил категория сифатида қарайди. 

Тиббий тайёрлов фанининг вазифалари қуйидагилардан иборат : 

- талабаларда саломатлик даражаси хамда сифатини бахолаш методларига оид амалий,  тадқиқотчилик билим ва малакаларини шакллантириш ? 

- саломатлик ва соғлом турмуш тарзи фалсафасини шакллантириш ? 

- саломатликни сақлашга қаратилган мухит яратиш ? 

- талабаларда тиббий – гигиеник маданиятга оид билим ва малакаларни таркиб топтириш

- оналик ва болаликни мухофазаси ? 

- ёшларни соғлом оила қуришга тайёрлаш ? 

-фавқулодда вазиятларда тез тиббий ёрдамни бера олиш ? 

Ўзбекистон Республикасида ахолига тиббий ёрдам кўрсатиш ва соғлиқни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири хисобланади.  Бу – давлат ва жамоат тадбирлари инсон учун қулай мухит,  мехнат ва турмуш шароити яратиш.  Аҳолини саломатлигини ҳимоя қилиш ҳўжалигида глобалашув жараёнлари чуқурлашиб бораётган ижтимоий иқтисодий ривожланишнинг ҳозирги босқичида ҳал қилувчи аҳамиятга касб этмоқда.  Шу йўналишларига боғлиқ амалий фаолият учун назарий услубий ва илмий асосларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.  



Бу эса ушбу фани ўрганишнинг амалий аҳамиятини ўзида акс этиради.  Ушбу фан Олий ўқув юртлари талабаларидан “Фавқулодда вазиятларда фуқаро муҳофазаси учун тиббий ҳамшираларини тайёрлашга” мўлжалланган.  Унда одам анатомияси ва физиологияси асослари,  беморларни умумий парвариш қилиш,  захарловчи моддалардан,  радиация нурларидан зарарланиш ва улардан ҳимояланиш,  юқумли касалликлар ва эпидемиология асослари,  жарроҳлик касалликларида ва жарохатланишда тиббий ёрдам асослари ва ички касалликларда шифокоргача ёрдам кўрсатиш йўллари,  оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалари баён этилган. 
Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari