Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги

Бўлим бошлиғи Охунов Равшан Зафарович
Бўлим бошлиғи,
Қабул Душанба-Шанба, 14:00 - 17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон 3152952
Факс
e-mail oxunov_rz@nuuz.uz

“ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ” БЎЛИМИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини,  ўқув-таълим жараёнида Узбекистон Республикаси Президентининг фармонлари,  Вазирлар Маҳкамасининг олий таълим соҳасига оид қарорлари,  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг,  меъёрий хужжатлари ва услубий кўрсатмаларининг,  Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректорининг буйруқ ва кўрсатмаларининг ижросини таъминлаш? 
Бўлажак мутахассисларга ҳаётий фаолиятларида юзага келадиган хавфларнинг келиб чиқиш сабабларини,  хусусиятларини,  оқибатларини ва уларни йўқотиш усулларини,  хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш,  техносферада касб касалликларини камайтирадиган ва бахциз ҳодисаларни олдини оладиган чора-тадбирларни?  аҳолини табиий,  техноген ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятлардан,  ҳамда бошқа ҳалокатлардан ҳимояланиш усулларини?  фавқулодда вазиятлардан зарарланган шикастланиш ўчоқларидаги фуқароларни қутқариш ва тиклаш ишларини ўтказиш усулларини?  электр,  техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини?  фавқулодда вазиятларда жароҳат олганларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш қоида ва усулларини ўргатиш. 
Ўзбекистон Миллий университети фуқаро муҳофазаси бўйича режаларини ишлаб чишда ва уларни амалга оширишда,  университет профессор-ўқитувчилари ва ҳодимларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларини авария-қутқарув ишларини бажаришга тайёрлашда иштирок этиш. 
Олий таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ тузилган ўқув режаларидаги “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фани бўйича белгиланган маърузалар,  амалий,  семинар ва лаборатория машғулотларини юксак назарий,  илмий-услубий ва касбий даражада ўтказиш,  таълим сифатини таъминлаш. 
Талабалар билимини назорат қилиш,  талабаларнинг аудиториядан ташқари ишларини ташкил этиш бўйича тадбирлар ўтказиш. 
“Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фани бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиққа тақдим этиш,  шунингдек турдош кафедралар томонидан тайёрланган ўқув дастурларга тақриз ва хулосалар тайёрлаш. 
Дарслик,  ўқув,  услубий қўлланмаларни ва кўргазмали воситаларни тайёрлаш. 
Белгиланган тартибда профессор-ўқитувчиларнинг малакасини оширишни ташкил этиш ҳамда уларнинг Республика ва халқаро илмий анжуманларда маърузалар билан иштирок этишини таъминлаш. 
Тасдиқланган режага мувофиқ илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш,  тугалланган илмий-тадқиқот ишларини муҳокама этиш,  нашр этишга тавсия бериш ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш,  таълим,  фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлашда қатнашиш. 
Бўлим ўқитувчиларининг шахсий иш режаларидаги ўқув,  илмий-услубий,  илмий-тадқиқот,  маънавий-маърифий ва ташкилий ишларини кўриб чиқиш,  тажрибали ўқитувчилар фаолиятини ўрганиш,  умумлаштириш ва илгор тажрибаларини оммалаштиришга қаратилган ишларни ташкил этиш. 
Замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш,  педагогик фаолият билан шугулланишни бошлаган ёш ўқитувчиларга педагогик малака ва кўникмаларни эгаллашда ёрдам бериш,  ахборот базасини яратиш,  ўқув машгулотларида замонавий ўқув-техника воситаларидан,  якка тартибда ўқитиш ва мустақил таълим олиш услубларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш,  ўқитишни замонавий компютер техникалари билан жиҳозланган махсус ўқув аудиторияларида ташкил қилиш,  масофали ўқитиш элементларини ривожлантириш. 
Ривожланган демократик давлатлар даражасидаги юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали рақобатбардош кадрларни тайёрлашга хисса қўшиш. 
Талабаларнинг қизиқишларини эътиборга олган ҳолда турли мавзулар,  йўналишлар ва ихтисосликлар,  касб-ҳунар турлари бўйича тўгараклар ташкил қилиш,  талабаларни дарсдан бўш вақтини унумли ўтказилишини таъминлашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш. 
“Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фанидан лаборатория ишларини тўлиқ ва сифатли ўтказилишини таъминлаш,  ҳамда бўлимни замонавий ускуна,  қурилма ва жиҳозлар билан таъминлаш бўйича чоралар кўриш. 
Университет ахборот-ресурс марказини фаолият хавфсизлигини таъминлашга оид янги ўқув,  илмий-техникавий ва даврий адабиётлар билан узлуксиз тўлдириб борилишини ва янгиланишини мониторинг қилиш. 
Хорижий ҳамда республика илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш. 
“Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” бўлимига “Олий таълим муассасаси кафедралари тўғрисидаги Низом” ва “Олий таълим муассасаларининг кафедраларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан Йўриқнома”да кўрсатилган бошқа вазифалар ҳам юклатилади. 



Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari