Ҳуқуқшунос маслаҳатчи

Бўлим бошлиғи Яхъяева Гули Хайдаровна
Бўлим бошлиғи,
Қабул Чоршанба, 15:00-17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон (871)246-78-53
Факс
e-mail guli.xaydarovna@.mail ru
Юридик хизмат – Ўзбекистон Миллий университети фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш мақсадида қонунчиликда белгиланган меъёр ва мезонларга мувофиқ мажбурий тартибда ташкил этиладиган ёки жорий қилинадиган мустақил таркибий тузилма ёхуд лавозим.
Юридик хизмат бевосита Миллий университети ректорига бўйсунади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон Қарори билан тасдиқланган “Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисида”ги Низомга мувофиқ куйидагилар юридик хизмат фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

  • университетнинг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш;
  • университет  томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш;
  • университетнинг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида университет бўлимлари, факультетлари  ишини мувофиқлаштириш;
  • университет ходимлари, талабаларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этиш;
  • шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, университетнинг  мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш.

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari