Девонхона

Бўлим бошлиғи Cамиева Фарида Маджидовна
Бўлим бошлиғи,
Қабул Душанба-Шанба, 14:00 - 17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон (0 371) 246-02-24
Факс
e-mail devonxona@nuu.uz
Девонхона ЎзМУда иш юритишнинг асосий бошқарув бўлими ҳисобланади. ЎзМУ ҳужжатлари ҳисоботи, уларнинг юритилишини белгиланган талаблар асосида бошқа бўлимлар, факультетлар билан бевосита ҳамкорликда ташкил этади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш (расмийлаштириш, кўриб чиқиш, назоратдан олиш) тартибини олиб боради. Девонхона таркибига архив киради. Девонхона университет таркибига кўра тўғридан тўғри ректорга бўйсунади. 
Девонхонанинг асосий мақсади иш юритишнинг ягона давлат тизими, хизмат ҳужжатларини тайёрлаш тартиби ҳақида амалдаги қўлланмаларга асосан ЎзМУ бўлим ва факультетларида тезкор ва маданий иш юритишнинг ягона тартибини ўрнатиш ҳамда ижросини таъминлаш; 
Ягона давлат хизматлари порталидан келган назоратга олиниши керак бўлган ҳайъат қарорлари, фармойишлар буйруқ ва топшириқларни рўйхатга олгандан сўнг, 1б, 2б, 4б керакли карточкалар очиш учун JFС дастурига киритиб карточкалар очиш ва назоратга қўйиш. Карточкаларни ижрочиларга тарқатиш ва муддати келганда назоратдан олиш, карточкаларни йиғма жилдига тикиб бориш;
ЎзМУ бўлимларидан, факультетлардан тақдим этилаётган ҳужжатларнинг асослилигини, амалдаги қонун ва қоидаларга мослигини текшириш, уларнинг ижросини таъминлаш; 
Девонхона иш фаолиятида тўпланган ҳужжатлар йиғма жилди (буйруқлар, фармойишлар, кириш ва чиқиш хатлари, қайд қилиш китоблари) тўлалиги ҳолда белгиланган муддатда архивга сифатли ҳолда доимий сақлаш учун топширишни таъминлаш. 
Ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Вазирлар Махкамасининг қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқлари, ҳайъат қарорларини бажариш ва бажарилишининг назоратини ташкил қилишни амалдаги қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга ошириш; Девонхонага келиб тушаётган корреспонденцияларни ўз вақтида, уларни тўлиқлилигини текшириб белгиланган тартибда қабул қилиш, расмийлаштириш ва раҳбариятга ёки хат юборилувчига етказиш; раҳбар резолюциясидан сўнг ҳужжатларнинг нусха кўпайтириш керак бўлганларини кўпайтириб, назоратга олиш учун ички назорат ва мониторинг бўлимига ёки ижрочига етказиб бериш; 
Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган ёзма мурожаатларни қабул қилиш, уларни компьютерда JFC дастурига киритиб, назорат карточкаси очиб, ректорга резолюция учун бериш, сўнгра ижрочига ижро учун етказиш, унинг назоратини олиб бориш ва ҳар ойлик мурожаатларни ҳисобот жадвалига киритиб бориш ҳамда ҳар чорак якуни бўйича вазирликка ҳисобот бериб бориш; 
ЎзМУда иш юритишнинг давлат тилида олиб борилишини назорат қилиш; 
ЎзМУдан чиқиш хатларини белгиланган тартибда расмийлаштириш ва уларни жўнатиш (алоқа бўлими, курьер орқали, факс ва бошқалар орқали); 
Ҳужжатлар йиғма жилдини доимий сақлаш учун архивга топшириш; 
Оммавий ахборот воситалари билан раҳбарият ва бўлимларни таъминлаш. 
Қабул куни: Ҳар куни 9.00 дан 17.00 гача, Тушлик 13.00 дан 14.00 гача, Шанба 9.00 дан 15.00 гача, якшанба дам олиш куни
Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari