Кадрлар

Бўлим бошлиғи Бекиматова Гулчехра Каландаровна
Бўлим бошлиғи,
Қабул Душанба-Шанба, 15:00 - 17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон (0 371) 227-15-50
Факс
e-mail kadr@nuu.uz
 Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети кадрлар бўлими университетнинг таркибий бўлимларидан бири ҳисобланади. Бўлим Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорлари, Фармон ва Фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруқлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси, университет Ректори буйруқлари, фармойишлари ҳамда университет Низоми, йўриқномалари ва тегишли кўрсатмалари асосида фаолият олиб боради. Кадрлар бўлими университетда меҳнат қилаётган профессор-ўқитувчи, ўқув-ёрдамчи ва молия-хўжалик ходимларининг университет ички-тартиб қоидалари, меҳнат интизоми, лавозим йўриқномалари ва ўрнатилган қоидаларга мувофиқ фаолият юритишини ташкил қилади.

Кадрлар бўлимида бўлим бошлиғи ва 2 нафар 1-тоифали муҳандис ҳамда 2 нафар инспектор фаолият олиб боради. Бўлимнинг профессор-ўқитувчи, ўқув-ёрдамчи ҳамда молия-хўжалик ходимлари билан ишлаш инспекторлари бевосита кадрлар бўлими бошлиғи топшириғи ва кўрсатмаларига мувофиқ ишни ташкиллаштиради. Белгиланган тартибда йўриқнома асосида иш олиб боради.  

Кадрлар бўлимининг вазифалари:
-  профессор-ўқитувчи, ўқув-ёрдамчи ҳамда молия-хўжалик ходимларини ишга қабул қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш, лавозим ва штат бирликларини ўзгартириш, меҳнат таътили бериш ҳамда муддатидан аввал ишга чақириб олиш, ўз ҳисобидан таътил, танлов асосида ишга қабул қилиш, аттестациядан ўтиш муддатларини аниқлаш, белгилашни назорат этиш;

- ишга қабул қилинган ҳар бир ходим ўртасидаги меҳнат шартномалари тузишни назорат қилиш ҳамда фаолиятга оид буйруқларни тайёрлаш;

- раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш ва ва ундан фойдаланиш борасида таклифлар бериш;

- университет ректорига профессор-ўқитувчилар таркиби, уларнинг меҳнат интизоми, таълим бериш сифатини яхшилаш ҳамда уларнинг қўнимсизлигининг олдини олиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва тақдим этиш;

- кадрлар масаласи бўйича юқори ташкилотлар билан алоқада бўлиш;

- вазирлик ва тегишли ташкилотларга университет профессор-ўқитувчи ва ходимларини давлат мукофотига тавсия қилиш ишларини ташкил қилиш;

- профессор-ўқитувчи, ўқув-ёрдамчи ҳамда молия-хўжалик ходимларига гувоҳномалар тайёрлаб бериш ва гувоҳномалар муддатини узайтирилишини назорат қилиш;

- профессор-ўқитувчилар имзоларини тасдиқлаш, маълумотномалар бериш;

- меҳнат дафтарчаларини юритиш, уларни ҳисобини тўғри олиб бориш ва меҳнат шартномаси бекор қилинган ёки тугаган ходимга ўз вақтида топшириш;

- профессор-ўқитувчи, ўқув-ёрдамчи ҳамда молия-хўжалик ходимларнинг белгиланган шаклда статистик ҳисоботини олиб бориш;

- профессор-ўқитувчи, ўқув-ёрдамчи ҳамда молия-хўжалик ходимларнинг шаҳсий йиғма жилдини, шаҳсий варақасини (Т-2 шакл), шахсий маълумотномасини (объективка) шакллантириш, белгиланган тартибда юритилишини ташкил этиш;

- университет штат жадвалини молия-иқтисодиёт бўлими билан биргаликда мувофиқлаштириш ва штат жадвалига асосан иш олиб бориш;

- нафақа ёшидаги профессор-ўқитувчи ҳамда ходимларни аниқлаш, ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда рўйхатга олиш;

- хар ойнинг бошида туман бандликка кўмаклашиш марказига бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот тақдим этиш;

- бўлимда сақланаётган ходимларга оид барча меъёрий ва шахсий ҳужжатларни ўрнатилган тартибда далолатнома тузиш орқали университет архивга топшириш;

- бўлим ва ходимлар билан ишлашда одоб-аҳлоқ ва ички-тартиб қоидаларига, меҳнат интизоми ва муомала маданиятига риоя қилиш.

Бўлимлар
Ўқув услубий бошқарма
Магистратура
Сиртқи таълим
Илмий тадқиқот
Илмий ва илмий педагог кадрларни тайёрлаш
Ички назорат ва мониторинг
Таълим сифатини назорат қилиш
Маркетинг ва талабаларни ишга жойлаштириш
Маънавият ва маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими
Ёш олимлар билан ишлаш
Халқаро алоқалар
Кадрлар
Девонхона
Архив
Ҳуқуқшунос маслаҳатчи
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги
Муҳим
Европа Иттифоқининг ERASMUS+ DSinGIS: Геоинформатика соҳасида докторантура лойиҳаси доирасида докторантлар (PhD), ёш олимлар ва мустақил тадқиқотчилар учун мўлжалланган танлов дастури
DSc.28.12.2017.Ped.01.09 рақамли Илмий кенгашнинг навбатдаги мажлиси
Долзарб мавзулар
Европа Комиссияси Эрасмус+ Дастурининг Ўзбекистонда олий таълим жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш
Замонавий тилшунослик, таржимашунослик ва 
Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari