Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ (минтақавий) маркази

Хамиджонов Исломжон Холматович
Марказ директори, Физика-математика фанлари номзоди
Қабул Душанба-Шанба, 15:00 - 17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон (0 371) 246-39-67
Факс
e-mail uzmu_mm@bimm.uz
Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ (минтақавий) маркази ҳақида маълумот

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 сентябрдаги “Олий таълим муассасалари педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги  278 – сон қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2012 йил 5 ноябрдаги 430 – сон “ЎзМУ ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази Уставини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғига асосан Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази 2012 йил 15 ноябрдан бошлаб фаолият  олиб боради.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июньдаги “Олий таълим муассасасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги ПФ – 4732 – сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёролаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора – тадбирлари тўғрисида”ги 242 – сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 21 сентябрдаги 273 – сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил  26 сентябрдаги 373 – сонли буйруғи асосида ишлаб чиқилган Низомга асосан 2016 йил  22 февралдан бошлаб Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ (минтақавий) маркази номи билан фаолият юритади.  

Марказда “қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим жараёнини ташкил этиш ва сифатини ўрганиш” ҳамда “қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим дастурлари ва илғор тажрибани жорий этиш” бўлимлари мавжуд. Марказда 10 нафар  ишчи - ходимлар  фаолият олиб боради.

Марказда олий таълим муассасалари профессор – ўқитувчилари “Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожланиш стратегияси”, “Табиий ва аниқ фанлар” ва “Ижтимоий – гуманитар фанлар” йўналишлари бўйича 30 та мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ташкил этилган. 

Марказда олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларнинг  раҳбар кадрлари ва фан ўқитувчилари: “Таълим тизими менежменти”, “Рус тили”,  “Хорижий тил (инглиз тили)”, “Биология”, “Кимё”,  “Хорижий тил (немис тили)”, “География”, “Она тили ва адабиёти”, “Жисмоний тарбия”, “Тарих”,  “Информатика ва ахборот технологиялари”, “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик”, “Оила психологияси”, “Математика”, “Ўзбек тили”, “Давлат ва ҳуқуқ асослари” ва “Физика ва астрономия” ва бошқа йўналишлари бўйича малака ошириш курслари ташкил этилган.

Марказда жорий йилда 1197 нафар профессор – ўқитувчиларнинг малака оширишлари режалаштирилган бўлиб, ушбу тингловчиларга дарс ўтиш учучн 14 нафар  профессор – ўқитувчилар ўриндошлик асосида  ўқув жараёнига жалб қилинган.  Бундан ташқари 125 нафар профессор – ўқитувчилар соатбай дарс бериши режалаштирилган. 

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari