Илмий тадқиқот олиб бориш учун докторантурага (PhD) тўлиқ стипендия

22.02.2018

ЎзМУ ректорининг ташаббуси билан университет ходимлари учун Исроилнинг дунёда  етакчи бўлган университетларида илмий тадқиқот олиб бориш учун докторантурага (PhD) тўлиқ стипендия (full scholarship) ажратилишига муваффақ бўлинди.

Шу боис Археология, Математика, Кимё, Биология ва Физика йўналишидаги энг илғор илмий-тадқиқот йўналишларида изланиш олиб бораётган ва инглиз тилини мукаммал эгаллаган ходимлардан номзодларни Халқаро алоқалар бўлимига деканат номидан ёзма тасдиқланган равишда 01.03.2018 йилгача тақдим қилишингиз сўралади.

Рўйхатга қайтиш