12 декабрь – атоқли қирғиз адиби Чингиз Айтматов таваллуд топган кун муносабати билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Айтматовхонлик илмий-амалий анжумани ўтказилди.

Унда адабиётшунос олимлар, академиклар, ёзувчи-шоирлар, профессор-ўқитувчилар, талабалар ва кўпсонли китобхонлар иштирок этдилар.

To'liq o'qish

Халқимизнинг жозибадор мадҳияси

 

10 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кунига бағишлаб Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш ўзига хос анъанага айланган.

Ушбу сана муносабати билан Хорижий филология факультетида ўтказилган “Халқимизнинг жозибадор мадҳияси” мавзуига бағишланган давра суҳбатида факультет декани Ирода Жўраева, филология фанлари доктори, профессор Абди Маматов, ЎзМУ Мураббийлар кенгаши раиси Аброр Хидиров ва бошқалар буюк ва муқаддас Ватанимизнинг мадҳияси қабул қилинган тарихий дамларда Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг ташаббуси, бугунги кунда бу мадҳия дунё узра жаранглаётгани халқимизга, айниқса ёшларга чексиз ғурур, фахр ва ифтихор туйғулари бахш этишини алоҳида таъкидладилар.

To'liq o'qish

Францияда “Ўзбекистон кунлари”

 

Шу йил 25-26 ноябрь кунлари Франциянинг Тур шаҳрида “Тил ва маданият” фестивали бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамияти аъзолари, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчиларидан бир гуруҳи иштирок этдилар.

To'liq o'qish

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига наинки ўз халқимиз, шу билан бир қаторда мамлакатимизда фаолият кўрсатишаётган турли давлатлар вакиллари, олий таълим муассасаларида таҳсил олишаётган талабалар ҳам катта қизиқиш билан қарайдилар. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида таҳсил олаётган хорижлик талабалар иштирокида ўтказилган “Конституция – фахримиз, ғуруримиз” мавзуидаги маънавий-маърифий тадбирда шу ҳақда атрофлича сўз юритилди.

To'liq o'qish

2017 йил 11 декабрь соат 1400 да Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ, Тарих институти, Қорақалпоқ ижтимоий фанлар илмий тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc. 27.06.2017. Таr.01.04 – рақамли Илмий кенгаш қошидаги илмий семинар мажлисида Б.М.Расуловнинг «Ўзбекистонда коллективлаштириш жараёнидаги сиёсий қатағонлар ва сургун қилинган деҳқонлар аҳволи (1929-1959 йй.)» мавзусидаги 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ихтисослиги бўйича фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси муҳокамаси бўлиб ўтади.

 

Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Ғолиб кўчаси, Тарих факультети, 1-қават, 110-хона.

To'liq o'qish

Мадрахимова Феруза Рузимбаевнанинг 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа ихтисослиги бўйича “Глобаллашув жараёнида “оммавий маданият” таҳдидларининг олдини олиш масалалари” мавзусидаги фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc27.06.2017.F.01.05 рақамли Илмий Кенгашининг 2017 йил 15 декабр куни соат 16:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Университет кўчаси, 4-уй, Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети биноси, 1-қават, 117-хона. Тел: (+99871) 236-46-55, 246-02-34; e-mail: nauka@nuu.uz

To'liq o'qish

Усмонов Камол Хошим ўғлининг 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (этика) ихтисослиги бўйича “Ўзбек халқи маънавий-ахлоқий меросида ҳарбий ватанпарварлик ғояларининг талқини” мавзусидаги фалсафа фанлари фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc27.06.2017.F.01.05 рақамли Илмий Кенгашининг 2017 йил 15 декабр куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.

 

Манзил: Тошкент шаҳри, Университет кўчаси, 4-уй, Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети биноси, 1-қават, 117-хона. Тел: (+99871) 236-46-55, 246-02-34; e-mail: nauka@nuu.uz.

To'liq o'qish

Келажагини, авлодлари иқболини ўйлаган инсон тинчлик ва осойишталик қадрига етади, уни ҳаётнинг энг бебаҳо неъмати деб билади.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Физика факультетида бўлиб ўтган “Диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатлари” мавзуидаги маънавий-маърифий тадбирда бу ҳақда атрофлича сўз юритилди.

To'liq o'qish

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бўлиб ўтган “Миллий статистика тизими, ислоҳотлар, натижалар ва келгусидаги вазифалар” мавзуидаги илмий-услубий семинарда бу борада мутахассислар, тадқиқотчилар ва соҳа мутасаддиларининг фикрлари тингланди.

To'liq o'qish

2017 йил 6 декабрь соат 1400 да Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ, Тарих институти, Қорақалпоқ ижтимоий фанлар илмий тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc. 27.06.2017. Таr.01.04 – рақамли Илмий кенгаш қошидаги илмий семинарнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

To'liq o'qish