Қўшалоқ дипломли бўлишга таклиф этамиз!
 Одамлар-у одамлар! Боғда битган бодомлар! Эшитмадим деманглар, эшитмаганинг келманглар!
Ўқиганлар дармонда, ўқимаган армонда!
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев таълимга, айниқса, олий таълимга Сиз иқтидорли ёшлар учун қанчалик кенг йўл очаётганларини кўриб турибсиз. Бундай имкониятлар эшиги очилаётганидан руҳланган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети 10 та: Биология, Геология ва география, Журналистика,Ижтимоий фанлар, Иқтисодиёт, Кимё, Математика, Физика, Тарих, Хорижий филология факультетларида Сизга сиртқи таълим шаклида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш имконини яратмоқда! Бу факультетларда Сиз 36 та таълим йўналиши бўйича 2017-2018 ўқув йилидан тажриба-синов тариқасида масофавий ўқитишнинг илғор усулларида таълим олиб, навбатдаги мутахассислик дипломига эга бўласиз!
To'liq o'qish

Замонавий билимларни ЎзМУда сиртдан ўқиб эгаллашни хоҳлайсизми?

   

  Марҳамат, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига мурожаат қилинг! Бу ерда Сиз 36 та таълим йўналиши бўйича 2017-2018 ўқув йилидан тажриба-синов тариқасида масофавий ўқитишнинг илғор усулларини қўллаган ҳолда сиртқи таълим шаклида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олишингиз мумкин.

    Ўзининг бир асрлик илмий анъаналарига эга бўлган Ўзбекистон Миллий университети ҳам билим ва юқори малака эгаллашингизни кафолатлайди.

    Танловда адашманг!

    Сиртқи таълим учун ҳужжатлар қабул қилиш 20 августга қадар давом этмоқда.

    Мурожаат учун телефон: 246-08-94

 

  Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, “Ёшлик” шаҳарчаси, Ўзбекистон Миллий университети.
Ҳужжатлар ЎзМУ Бош биноси рўпарасидаги фойеда (Магистратурага ҳужжат қабул қилинган жойда) қабул қилинмоқда.
To'liq o'qish

Болгариядан хушхабар:

Ёш математикларимиз иккита олтин медаль соҳиби бўлдилар

 Болгария давлатида шу йил 31 июль-6 август кунлари ўтказилган 24-халқаро математика олимпиадасида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Математика факультети 4-курс талабалари Ҳакимбой Эгамберганов ва Шоҳруҳ Ибрагимовлар иккита олтин медални қўлга киритиб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилдилар!

Ортимизда қолган тунда ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилган ва Ҳайъат аъзолари ёш ўзбек математикларининг бўйниларига олтин медалларни тантанали равишда тақиб қўйганлар.

To'liq o'qish

Маълумки, 1 август куни Ўзбекистондаги барча олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди. Кун.uz ижодий жамоаси Ўзбекистон Миллий университетида ҳам бўлди. Қабул комиссияси ва давлат тест имтиҳонига масъул вакиллар ўзларига юклатилган вазифани сидқидилдан адо этди.

To'liq o'qish

Бугун, 1 август куни Ўзбекистон Миллий университетида 2017-2018 ўқув йили учун бакалавриат йўналишларига тест синовлари бўлиб ўтди. Университетда бу йилги имтиҳон жараёнлари шаффоф, адолатли ва ҳаққоний тарзда ўтказилиши учун барча чоралар кўрилди. Жумладан, ЎзМУда биринчи маротаба барча аудиторияларга кузатув камералари ўрнатилиб,  тест жараёнлари абитуриентларнинг ота-оналарига онлайн тарзда узатилди. Шу билан бирга “Ёшлар” телеканалида тўғридан-тўғри  трансляция қилинди.

To'liq o'qish

ЎзМУнинг 2017/2018 ўқув йилида магистрлар тайёрлаш бўйича қабул кўрсаткичларининг мутахассисликлар ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланиши 

 Yuklab olish  ilova1 ilova7

To'liq o'qish

ЭЪЛОН !!!

Аниқ ва табиий факультетларга хужжат топширган абитурентларга (Математика, Геология-география, Биология, Кимё, Физика факультетлари) хужжатлар топширилган жойда  ДТМ томонидан маҳсус рухсатномалар 29 июль куни cоат 800-1400 гача берилади

Ижтимоий-гуманитар факультетларга хужжат топширган абитурентларга (Ижтимоий фанлар, Иқтисод, Тарих, Хорижий филология, Журналистика) хужжатлар топширилган жойда ДТМ томонидан махсус рухсатномалар 30 июль куни соат 800-1400  гача берилади.

To'liq o'qish

Имтиҳонларни ошкора ва адолат мезонлари асосида ташкил этиш учун барча аудиторияларга кузатув камералари ўрнатилди. Бу эса ота-оналар фарзандларини монитор орқали бемалол кузатиб туришини таъминлади.

To'liq o'qish

2017-2018 ўқув йилида Ўзбекистон Миллий университети магистратура мутахассисликларига ўқишга кирувчилар учун кириш синови дастурлари ва баҳолаш мезонлари Yuklasb olish ilova

To'liq o'qish

Абдураҳимов Қодиржон Абдуҳалиловичнинг 19.00.01 – Умумий психология, шахс психологияси ва психология тарихи ихтисослиги бўйича “Интеллектуал фаолиятга онгсизлик компонентлари таъсири” мавзусидаги психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc27.06.2017.Psi.02-07 рақамли илмий кенгашининг 2017 йил 25 июль куни соат 10:00даги мажлисида бўлиб ўтади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Университет кўчаси, 4-уй, Ўзбекистон Миллий университетининг Бош ўқув биноси “В” қисми, 2-қават 217-хона. Тел: (0-371) 246-52-74, 246-02-24; e-mail: nauka@nuu.uz, rector@nuu.uz

 

To'liq o'qish