Фасллар келинчаги баҳор бўлса, бошидаги шоҳи рўмоли тагидан унинг ойдек юзи 8 март куни ўз тароватини кўрсатгандек бўлади. 

Бу кун айниқса Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида катта шодиёналик билан кутиб олинади. Шу муносабат билан “Аёл борки – олам мунаввар” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Суҳбат бир пиёла чой, файзли дастурхон атрофида давом эттирилди. 

To'liq o'qish

 

2 март 2018 йил Ижтимоий фанлар факультети “Ижтимоий иш” кафедраси томонидан Плотникова Наталия ва Александра Плотниковалар билан учрашув ташкил қилинди. Учрашувда Александра Плотникова “Ўзгача гўзаллик” мавзусида ўз лойиҳасини тақдим этди. Ушбу тадбирда Ижтимоий иш, Психология йўналиши талабалари ва магистрлари ҳамда ўқитувчилар иштирок этишди.

 

To'liq o'qish

2018 йил 28 феврал куни соат 10.30 да “Ижтимоий иш” кафедраси профессор-ўқитувчилари, ҳамда Россиянинг Белгород социологик тадқиқотлар миллий университети ҳамкорлигида “Ижтимоий ишнинг технологиялари” мавзусида вебинар (онлайн видео конфренция) ташкил қилинди. Маърузани Белгород социал тадқиқотлармиллий университети “Ижтимоий иш” кафедраси мудирисоциология фанлари доктори  Волкова Ольга Александрова олиб борди.

To'liq o'qish

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети тасарруфидаги С.Ҳ.Сирожиддинов номидаги академик лицейида 2018 йил 4 март куни Республика умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун математика ,физика, биология, химия, тарих ва инглиз тили фанларидан Университет олмпиадаси бўлиб ўтишини маълум қиламиз. Маълумки, Университетимизнинг  С.Х.Сирожиддинов номидаги академик лицейи математика ва физика фанларига ихтисослашган бўлиб, аниқ ва табиий фанлар ҳам чуқурлаштирилиб ўтилади.

        Университет олимпиадасидан асосий мақсад республикамизнинг турли мактабларида  тахсил олаётган иқтидорли ўқувчи ёшларни аниқлаш ва уларни университетнинг академик лицейига танлаб олиш ва улардан етук фан намоёндалари етиштириб чиқаришдек  хайрли мақсадни ўз олдига қўйган.

         Университет олимпиадаси ғолиблари ЎзМУ ректори томонидан сертификат билан тақдирланади ҳамда ЎзМУнинг С.Х.Сирожиддинов номидаги академик лицейига имтиёзли асосда қабул қилинади

To'liq o'qish

Гул бир ён, чаман бир ён, деган қўшиқни эшитганмисиз?

Бу айнан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳудуди, талабалар турар-жойлари теварак-атрофлари, кенг ва равон йўллари, йўлаклари, спорт майдонлари, боғ-роғлари, хиёбонларининг фусункор манзаралари тараннум этилган қўшиқ, десалар ишонаверинг.

To'liq o'qish

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети илмий салоҳияти йил сайин ошиб бормоқда. Бу борада янада самаралироқ натижаларга эришиш учун докторант, таянч докторант ва мустақил тадқиқотчиларга қатор имкониятлар яратилмоқда. Бугун ЎзМУда республика Олий аттестация комиссияси раиси Аҳмадбек Юсупов билан ўтказилган семинарда бу ҳақда атрофлича сўз юритилди. 100 га яқин илмий тадқиқотчилар иштирок этган семинарда ОАК раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони мазмун-моҳияти ҳақида тушунтириш берар экан, илмий тадқиқотчиларга яратилган имкониятлар, қулайликлар, ОАК янги Низоми ва унда белгиланган тартиб-қоидалар ҳақида батафсил тўхталди. 

To'liq o'qish

Саипова Малохат Латиповнанинг «Педагог шахсида макиавеллизмга мойилликни диагностика ва коррекция қилишнинг илмий-методик имкониятларини такомил-лаштириш» мавзусидаги  19.00.06Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси  ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc27.06.2017.Psi.01.07 рақамли илмий кенгашининг 2018 йил 5 март куни соат 14:00даги мажлисида бўлиб ўтади.

 

Манзил: Тошкент шаҳри, Университет кўчаси, 4-уй, Ўзбекистон Миллий университетининг Ижтимоий фанлар факультети ўқув биноси 5-қават 511-хона. Тел: (0-371) 246-52-74, 246-02-24; e-mail: nauka@nuu.uzrector@nuu.uz

To'liq o'qish

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

ЎзМУ ректорининг ташаббуси билан университет ходимлари учун Исроилнинг дунёда  етакчи бўлган университетларида илмий тадқиқот олиб бориш учун докторантурага (PhD) тўлиқ стипендия (full scholarship) ажратилишига муваффақ бўлинди.

Шу боис Археология, Математика, Кимё, Биология ва Физика йўналишидаги энг илғор илмий-тадқиқот йўналишларида изланиш олиб бораётган ва инглиз тилини мукаммал эгаллаган ходимлардан номзодларни Халқаро алоқалар бўлимига деканат номидан ёзма тасдиқланган равишда 01.03.2018 йилгача тақдим қилишингиз сўралади.

To'liq o'qish

Ўзбекистон миллий университети делегацияси айни вақтда Исроил давлатида бўлиб турибди. 


Ташриф асносида делегациямиз Исроилнинг Холон технология институтида замонавий инновацион ўқув дастурлар ва изланишлар соҳасида академик ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришди. 

To'liq o'qish


“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда олий таълим тизими муассасалари ўз йўналишлари бўйича дунёнинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиши, ўқув жараёнига илғор хорижий тажрибаларини жорий этишига алоҳида эътибор берилаётгани таъкидланди. Хориждаги нуфузли илмий-таълим муассасаларида истиқболли педагог ва илмий кадрлар малакасини ошириш борасида ҳам тизимли чоралар кўрилмоқда. 

To'liq o'qish