ДИККАТ! ДИККАТ ! ДИККАТ !
Мирзо Улугбек номидаги УзМУ Биология факультети Илмий кенгаши залида 2018 й. 7 апрель соат 10-30 да Америка Кушма Штатлари Согликни саклаш вазирлигининг масьул ходими доктор АМИР МАХМУДОВ билан
"АКШ ФИЗИОЛОГИЯ ВА СОГЛИКНИ САКЛАШ ТИЗИМИДА ИННОВАЦИОН ГОЯЛАР" мавзусида талабалар билан мастер - класс шаклида учрашув булиб утади.
Учрашув модератори - акад. Б. З. ЗАРИПОВ

To'liq o'qish

           Аввал хабар берганимиздек, 2017 йил октябрь ойида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ўтказилган «Математика ва физиканинг долзарб масалалари» мавзусидаги халқаро илмий анжуман Ўзбекистон–Исроил давлатлари олий таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун муҳим пойдевор бўлган эди.

To'liq o'qish

«Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танловига марҳамат!

Мазкур танловда иштирок этиш учун эса ЭНГ ЯХШИ педагог сифатида эътироф этилмоғи лозим. Кимлар олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги сифатида эътироф этилиши мумкинлиги тегишли ҳужжатларда аниқ белгилаб қўйилган.

Марҳамат, бу борада тақдим этилган ҳужжатлар билан танишинг. Янада батафсилроқ маълумотлар ҳар бир факультетга тўлиқ ҳолида юборилди.

To'liq o'qish

Кимё фани бўйича бетакрор илмий мактабига эга бўлган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети иқтидорли талабалари дунёнинг турли минтақаларида ўтказилаётган очиқ халқаро интернет олимпиадаларида фаол иштирок этишиб, ғолиблик шоҳсупаларидан муносиб ўрин эгалламоқдалар. Ўтган йили Кимё факультети талабаларидан икки нафари ана шундай халқаро интернет олимпиадаларида кумуш медалларни қўлга киритган бўлсалар, 2018 йил 16 март куни ўтказилган навбатдаги очиқ халқаро интернет олимпиадасида 3 курс талабалари Жалолиддин Хушвақтов олтин, Давронжон Абдувоҳидов кумуш медал соҳиби бўлдилар!

To'liq o'qish

мамлакатимизнинг турли ҳудудларида кексалик гаштини сураётган минг-минглаб зиёли нуронийлардан тортиб турли ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатишаётган турли касб эгалари – собиқ талабалар Тошкентдаги “Ёшлик” Талабалар шаҳарчасини ажиб хаёллар оғушида энтикиб эслайдилар. Ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида турли даврларда таҳсил олганлар учун “олтин давр” айнан мана шу гўшада ўтганини, ўшал дамлар ҳаёт мазмунига айланганини асло унутмайдилар.

To'liq o'qish

 

Республика олимпиадаси ўқув йилининг ҳар кварталида ўтказилиб турилади. Олимпиада сиртқи ва жонли иштирок этиш йўли билан ўтказилади.
Биринчи босқич учун белгиланган муддатда берилган мисол ва масалалар ечилган вариантини Ташкилий қўмитага етказилиши шарт. Олимпиаданинг биринчи босқичида иштирок этиш учун берилган савол ва топшириқларни uzmu-shs@umail.uz (www.nuu.uz)сайтларида кўриш мумкин.
Жавоблар варианти ёзма равишда  дафтар варақларида почта орқали ёки электрон кўринишда (сканерланган) юборилиши мумкин.

 

To'liq o'qish

1. Jism t vaqtning birinchi yarmida 10 m/s, ikkinchi yarmida 15 m/s tezlik bilan harakat qilgan bo’lsa, uning o’rtacha tezligi necha m/s ga teng ?
2. Bola toshni 7 m/s tezlik bilan vertikal yuqoriga otdi. 1 s dan so’ng  tosh otilish nuqtasidan qanday balandlikda bo’ladi  ? 
3. 1-rasmda ko’rsatilganidek, gorizontal silliq stolda M=2 kg massali brusok ustiga m1=1 kg massali yuk turibdi. Bu yukka ipning bir uchi biriktirilgan bo’lib, ikkinchi uchi esa qo’zg’almas blok orqali m2=0,3 kg massali boshqa yukka biriktirib qo’yilgan. Tizim dastlab tinch turibdi. Agar tizim qo’yib yuborilsa, brusok qanday tezlanish bilan harakatlana boshlaydi. Yuk bilan brusok orasidagi ishqalanish koeffitsiyenti 0,4.

To'liq o'qish

 

Республикамизнинг барча ҳудудларида умумхалқ ҳашар 2018 йил  18 март куни кенг жамоатчилик асосида ташкил қилинди. Ҳусусан, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ҳам барча факультетлар меҳнат тадбирларида ўз ҳиссасини қўшдилар. Университетнинг барча талабалари ва мураббийлари иштирокида янгиланиш ва яшариш фасли баҳорнинг Наврўз айёмига тайёргарлик ишлари меҳнат тадбирлари билан бошланди, ҳозирда олий даргоҳимизнинг ободлиги ва тозаллик ишлари ҳозирда  давом этмоқда ва фаол талабаларни рағбатлантириш мақсадида ижтимоий фанлар факультетида ошга тайёргарлик ишлари ҳам бошлаб юборилди. Меҳнат тадбирлари ош тортилган дастурҳонларда давом этади.

 

To'liq o'qish

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909 сонли “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда вилоятлардаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалардан келиб тушган таклиф ва илтимосларига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети билан ҳамкорликда 2018 йил 16 март куни соат 10.30 да Бош илмий методик марказнинг анжуманлар залида ЎзМУ профессори, академик Азимбой Садуллаев видеконференция алоқа воситасида онлайн маъруза қилди. Маъруза мавзуси “Комплекс аргументли голоморф (аналитик) функциялар” бўлиб, математика таълим йўналиши ўқув режасидаги комплекс ўзгарувчили функциялар назарияси фани дастуридаги муҳим мавзулардан бири ҳисобланади.

To'liq o'qish

Бугунги кунда мамлакатимиз ёшлари орасида иқтидорли ва ноёб истеъдод соҳиблари кўпчиликни ташкил этади.

Улар илм-фан сирларини янада мукаммалроқ эгаллашлари учун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида алоҳида имкониятлар яратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги шафелигида мамлакатимизнинг турли олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар орасидан чинакам иқтидорли ёшларни топиб, суҳбат аснода ўқишлари ЎзМУга кўчирилди. Бугунга қадар бундай иқтидорли ёшлар сони 192 нафарга етди.

Бугун ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов ана шу иқтидор соҳиблари билан юзма-юз мулоқот ўтказди. Унда талабаларга пухта илм олиш, инглиз ва бошқа хорижий тилларни ҳам мукаммал ўзлаштириш баробарида илмий изланишлар, тадқиқотлар, инновация билан ҳозирданоқ шуғулланиш, бунинг учун академиклар, профессорлардан илм-фан сирларини пухтароқ ўрганиш мақсадга мувофиқ эканлиги алоҳида таъкидланди.

To'liq o'qish