“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда олий таълим тизими муассасалари ўз йўналишлари бўйича дунёнинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиши, ўқув жараёнига илғор хорижий тажрибаларини жорий этишига алоҳида эътибор берилаётгани таъкидланди. Хориждаги нуфузли илмий-таълим муассасаларида истиқболли педагог ва илмий кадрлар малакасини ошириш борасида ҳам тизимли чоралар кўрилмоқда. 

To'liq o'qish

Ўтган йили октябрь ойида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ўтказилган «Математика ва физиканинг долзарб масалалари» мавзусидаги халқаро илмий анжуман Ўзбекистон–Исроил давлатлари олий таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун муҳим пойдевор бўлган эди. Анжуманда Исроил, Россия, Мексика, Қозоғистон каби давлатлардан юздан ортиқ таниқли олимлари иштирок этган. Анжуман очилиш маросимида Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Эдуард Шапиро, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Ўзбекистон Миллий университети ректори Мараҳимов Авазжон, Холон теника институти президенти Эдуард Якубов ва бошқалар ушбу конференциянинг икки давлат илмий ҳамкорлигидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз юритди. Мазкур анжуман Ўзбекистон ва Исроил олимлари алоқаларини ривожлантиришга, илм-фанни амалиётга кенг тадбиқ қилиш бўйича тажриба алмашишга, шунингдек, республиканинг ёш изланувчилари томонидан олинган натижаларни кенг тарғиб қилишга йўналтирилгани кўпчиликда катта қизиқиш уйғотган.


To'liq o'qish

Улуғ аждодимиз, сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги муносабати билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Навоийхонлик кечаси ўтказилди.

Маънавий-маърифий тадбирда ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов, профессорлар Қозоқбой Йўлдошев, Ҳамидулла Болтабоев, таниқли шоир Азим Суюн, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ориф Ҳожи, “Шарқ юлдузи” журнали масъул котиби Элёр Мурод ва бошқалар истиқлолнинг дастлабки йилларидан миллий ўзлигимизни англаш, буюк аждодларимиз номини тиклаш, маънавий меросини асраб-авайлаш ва тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилган бўлса, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан юртимизда китобхонлик маданияти муҳим воқеликка айланаётганини, Мир Алишер Навоий бобомизнинг тенгсиз маънавий мероси бугунги ёшлар ва келажак авлодлар учун ҳам ҳаёт мактаби бўлишини алоҳида таъкидладилар. 

To'liq o'qish

Буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар, адабий учрашувлар ҳамон давом этмоқда.

“Жонимдин ўзга ёри вафодор топмадим” деб номланган навбатдаги тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат маркази”да ташкил этилди. 

To'liq o'qish

Республикамизда олий таълим муассасалалари дунёнинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, ўқув жараёнига илғор хорижий тажрибаларини жорий этиш, айниқса, истиқболли педагог ва илмий кадрларни хорижнинг етакчи илмий-таълим муассасаларида стажировкага жўнатиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

To'liq o'qish

Мустақил- изланувчилар ва таянч докторантларнинг мутахасислик фанларидан малакавий имтихон топширувчилар рўйҳати

To'liq o'qish

Мустақил- изланувчилар ва таянч докторантларнинг инглиз, немис ва француз тили фанларидан малакавий имтихон топширувчилар рўйҳати

To'liq o'qish

Улуғ аждодимиз, сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги муносабати билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Навоийхонлик кечаси ўтказилди.

Маънавий-маърифий тадбирда ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов, профессорлар Қозоқбой Йўлдошев, Ҳамидулла Болтабоев, таниқли шоир Азим Суюн, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ориф Ҳожи, “Шарқ юлдузи” журнали масъул котиби Элёр Мурод ва бошқалар истиқлолнинг дастлабки йилларидан миллий ўзлигимизни англаш, буюк аждодларимиз номини тиклаш, маънавий меросини асраб-авайлаш ва тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилган бўлса, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан юртимизда китобхонлик маданияти муҳим воқеликка айланаётганини, Мир Алишер Навоий бобомизнинг тенгсиз маънавий мероси бугунги ёшлар ва келажак авлодлар учун ҳам ҳаёт мактаби бўлишини алоҳида таъкидладилар. 

To'liq o'qish
To'liq o'qish

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2017 йил 28 декабрдан эътиборан Таълим сифатини назорат қилиш бўлими ташкил этилди.

Хўш, бу бўлимнинг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?

Кўпчиликни қизиқтирган шу каби саволларга мазкур бўлим бошлиғи Ботиров Ғолибжон Исроилович қуйидаги интервьюни берди:

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 515-сон қарорининг 14-бандига мувофиқ ЎзМУда ҳам Таълим сифатини назорат қилиш бўлими ташкил этилгани кўпчиликка яхши маълум.

To'liq o'qish