O'zMU » Yangiliklar » Тил билган эл билади

Тил билган эл билади

 

Республикамизда олий таълим муассасалалари дунёнинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, ўқув жараёнига илғор хорижий тажрибаларини жорий этиш, айниқса, истиқболли педагог ва илмий кадрларни хорижнинг етакчи илмий-таълим муассасаларида стажировкага жўнатиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Ҳар бир олий таълим муассасаси жаҳоннинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларини кенг жорий қилиш, ўқув-педагогик фаолиятга, мастер-класслар ўтказишга, малака ошириш курсларига хорижий ҳамкор таълим муассасаларидан юқори малакали ўқитувчилар ва олимларни фаол жалб қилиш, уларнинг базасида тизимли асосда республикамиз олий таълим муассасалари магистрант, ёш ўқитувчи ва илмий ходимларининг стажировка ўташларини, профессор-ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш борасида яқин келажакда амалга ошириш учун   аниқ кўрсатиб берадиган «“Йўл харитаси” ишлаб чиқилмоқда.


Бу борада Ўзбекистон Миллий университетида ҳам кўплаб халқаро шартномалар, келишувлар ва меморандумлар имзоланмоқда. Айниқса, жорий йилининг январь-февраль ойларида биргина хорижий филология фаультетининг француз филологияси кафедраси  Франциянинг Руан университети ва Сорбонна 3 университети  билан ҳамкорлик шартномалари имзолади. Шартномага биноан бугунги кунда бакалавр йўналиши талабаларига француз мутахассиси Клемантин Жилар хоним ва магистратура мутахассислиги магистрларига эса Франц Воерли жаноблари “Оғзаки нутқ кўникмалари” фанидан машғулот олиб бормоқда. Бугунги кунда Миллий университетда француз тилини ўрганадиган талабалар учун  оғзаки мулоқат муҳити яратилган.

Яқинда Франциянинг“n+I”тармоғи директори жаноб Жорж Сантини  Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрди. Мазкур консорциум чет эллик магистр ва докторантларни Франциядаги 50 дан ортиқ олий таълим муассасаларида таҳсил олишларига хизмат қилади. Бу тармоқ дунёнинг 30 дан ортиқ университетлари билан халқаро таълим алоқаларини ўрнатган нуфузли ташкилот ҳисобланади.


Жаноб Жорж Сантини ташрифининг асосий мақсади – Ўзбекистон Миллий университетида химия, физика ва инженерлик соҳаси бўйича илмий тадқиқот олиб борадиган докторант ва магистрларни Францияга университетлари ва илмий тадқиқот институтларига таклиф қилишдан иборат. Музокарада нафақат Миллий университет талабалари балки Самарқанд давлат университети ва Турин политехника университети магистр ва докторантларини ҳам ушбу лойиҳада қатнашишлари мумкинлигини қайд этди.


Демак, бугунги кунда француз тилини яхши билган ва Францияда магистратура ва докторантурада ўқимоқчи бўлган билимдон ёшларга яна бир иконият туғилди. Ёшларга француз тилини чуқур ўргансангиз Париж дарвозаси калитини қўлимда деб тасаввур қилинг дегим келади. Тил билган эл билади, эл билган ватан қадрига етади, албатта. 

 

Раҳима Ширинова,

 

ЎзМУ Хорижий филология факультети

профессори, филология фанлари доктори